ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2018 й. 252-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2018 й.

N 252



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Прокуратура органларининг қабул қилинаётган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги

фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги

ПФ-5343-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-5343-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 мартдаги

252-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида:


а) 22-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"қарздорлик келиб чиққанда I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда прописка қилинган вояга етган жисмоний шахсларнинг сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун тўловлар бўйича солидар жавобгарлиги";

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 108-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарздорлик мавжуд бўлганда, I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойга прописка қилинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва пропискадан чиқарилган вақтгача амал қилади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида:


а) 1-иловада:

107-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бюро маиший истеъмолчилар хабардор қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, мазкур Қоидаларнинг 71-банди талабларини инобатга олган ҳолда эса ўн беш кун муддат ўтгандан сўнг, келиб чиққан қарздорликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ҳар ойда чиқариш чораларини кўради";

113-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда маиший истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у маиший истеъмолчига тегишли бўлган турар жойга прописка қилинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва пропискадан чиқарилган вақтгача амал қилади";


б) 2-иловада:

93-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Истеъмол қилинган табиий газ бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда маиший истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у маиший истеъмолчига тегишли бўлган турар жойга прописка қилинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва пропискадан чиқарилган вақтгача амал қилади";

97-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бюро истеъмолчилар хабардор қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, қарздорликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ундириш, шу жумладан келиб чиққан қарздорликни энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ушбу истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобварақларидан сўзсиз ҳар ойда чиқариш, шунингдек, истеъмолчиларни газ тармоқларидан узиш чораларини кўради".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 мартдаги

252-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

баъзи қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида" 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 2 майдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 9-10-сон, 72-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда) илованинг 11-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)" 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 66-модда) 1-илованинг 4 ва 5-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 53-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 апрель









































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск