язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2018 й. 52-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2018 й.

N 52



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон

темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати

корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий

чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг ижро этувчи аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 14 августдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 393-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 январдаги

52-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмирни улгуржи бериш нархига махсус устамалар миқдорини ўзгартириш тўғрисида" 2015 йил 31 мартдаги 75-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 156-модда) 2-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "2015 йил 1 январдан бошлаб" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"махсус устамани қўллашдан олинган маблағлар фақат кўмир саноатини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва уни мутаносиб тарзда ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, инвестиция кредитларини қоплашга, кўмир тармоғи ташкилотлари томонидан қўшимча кон очиш ишларини амалга оширишга йўналтирилади";


в) учинчи хатбошидаги "Ўзбекэнерго" ДАК" сўзлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 2 июлдаги 177-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 53-модда):


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг 1-иловада кўрсатилган ҳудудий дистрибьюторлик марказлари ва уларнинг филиаллари" сўзлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборлари (кейинги ўринларда кўмир омборлари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи - еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли ва бюджет ташкилотларининг эҳтиёжлари учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар корхоналарга кўмир сотиш "Ўзбеккўмир" унитар корхонаси билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солинадиган нархлар бўйича, кўмир етказиб беришнинг ҳар бир партияси учун олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади";


д) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;

"шу жумладан, белгиланган тартибда ишчи комиссиялари томонидан танлов асосида танлаб олинган кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Белгилансинки:

ресурслар балансида назарда тутилган ҳажмларда ишлаб чиқариладиган кўмир брикетлари белгиланган тартибда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда "Ўбеккўмир" УК томонидан тасдиқланадиган чакана нарх бўйича сотилади;

1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархи ўртача оғирлик йўли билан ҳисоблаб чиқилади ҳамда унинг маркаси ва номидан, уни темир йўлда, автомобиль транспортида ташиш харажатларидан ва кўмир омборларигача ташиш билан боғлиқ бошқа тегишли харажатлардан, кўмир брикетлари ишлаб чиқариш харажатларидан, шунингдек, кўмир омборларининг воситачилик ҳақи тўлашдан келиб чиқиб кўмирнинг улгуржи-сотиш нархидан шаклланади";


ж) 9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўмир омборлари томонидан ресурслар балансида назарда тутилган ҳажмларда ишлаб чиқариладиган аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотиш учун кўмир брикетларига белгиланган чакана нархга риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин";


з) 1 - 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


и) 5-иловада:


1-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" АЖ бошқармасининг кўмир омборлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" ва "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли келишикда "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўмир омборлари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" АЖ бошқармасининг бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотини сотиш функциясини амалга оширувчи омборлари";


4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Кўмир маҳсулотларини сотиш ҳажмларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланадиган кўмир ресурслари ва тақсимоти балансига мувофиқ амалга оширилади";


7-банддаги "Ўзбеккўмир" АЖ" ва "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбеккўмир" УК ва "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" ва "ҳудудий дистирбьютерлик омборларида" сўзлари тегишли равишда "кўмир омборлари" ва "кўмир омборларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар билан - бюджет ташкилотларига сотиладиган кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмир етказиб беришга шартномалар";

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Кўмир омборлари томонидан олинадиган кўмир маҳсулотлари сифати ва ҳажмларини текшириш "Ўзбеккўмир" УК, кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар, кўмир омборлари ва автотранспорт ташкилотининг ваколатли вакиллари иштирокида кўмир маҳсулотларини автомобиль транспортига юклашгача ва юклагандан кейин далолатнома тузиш йўли билан амалга оширилади";


12-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" ва "30 фоизли" сўзлари тегишли равишда "кўмир омборлари" ва "50 фоизли" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банддаги "Ўзбеккўмир" АЖ" ва "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбеккўмир" УК" ва "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

Бюджет маблағлари ҳисобига бюджет ташкилотлари томонидан харид қилинадиган кўмир ва кўмир брикетларини сотиш, етказиб бериш, ташиш, қабул қилиш ва сақлаш схемасида:

"Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;

тегишли келишикдаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли келишикда "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Тадбирлар" устунининг 7-босқич" позициясининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар билан - бюджет ташкилотларига сотиладиган кўмир брикетларини ишлаб чиқариш учун кўмир етказиб беришга шартномалар тузади";


к) 6-иловада:


2-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар - кўмир ресурслари ва тақсимоти балансида (кейинги ўринларда кўмир баланси деб аталади) назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмирни қатъий белгиланган нархлар ва "Ўзбеккўмир" УК билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олувчи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг таркибий корхоналари ва бўлинмалари";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўмир омборлари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлйнилғитаъмин" бошқармасининг аҳолига кўмир маҳсулотлари сотиш функциясини амалга оширадиган омборлар";

саккизинчи хатбошидаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Кўмир маҳсулотларини сотиш ҳажмларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланадиган кўмир ресурслари ва тақсимоти балансига мувофиқ амалга оширилади";


6-банддаги "Ўзбеккўмир" АЖ" ва "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" ва "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7 - 9-бандлардаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. "Ўзбеккўмир" УК 1 октябргача бўлган муддатда:

кейинчалик Молия вазирлиги томонидан бошқариладиган нарх бўйича аҳолига сотиш учун - стандартларнинг тегишли талабларига мувофиқ бўлган кўмирни 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланган ҳолда етказиб беришга ойма-ой етказиб бериш жадваллари бўйича кўмир омборлари ва кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузади;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан - "Ўзбеккўмир" УКнинг "Кўмирйиғиш" станциясидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тегишли станцияларигача ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари томонидан кўмирни сақлаш ва кузатиб боришга шартномалар тузади";


11-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банддаги "Ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "Кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги тегишли келишикдаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли келишикда "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" АЖнинг ҳудудий дисрибьютерлик марказлари филиаллари" ва "тегишли филиаллар" сўзлари тегишли келишикда "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги тегишли келишикдаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли келишикда "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

"ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"қонун ҳужжатларида белгиланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-бандда "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-бандда "Ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "Кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банддаги "филиаллар" сўзи "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

Республика истеъмолчиларини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш схемасида:

"Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;

тегишли келишикдаги "ҳудудий дистрибьюторлик марказлари" сўзлари тегишли келишикда "кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 15-модда):


а) 4-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьютерлик марказларини" сўзлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" ва "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбеккўмир" УК" ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармаси кўмир маҳсулотлари сифатли сақланишини ҳамда фақат аҳолига ва бюджет ташкилотларига сотилишини таъминлайди";

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" ва "унинг ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбеккўмир" УК" ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банддаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари ҳамда ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашлари фаолият кўрсатувчи лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотлар - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхатининг 23-бандидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарори билан тасдиқланган 2-илованинг Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган фавқулодда вазиятларда хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ҳолати, шунингдек, уларнинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар рўйхатининг 55, 59, 107, 146-позициялари "Фавқулодда вазиятлар оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар" устунидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 январь