язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2018 й. 39-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2018 й.

N 39



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг

"Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни

ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3352-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3352-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 январдаги

39-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 445-модда):


а) қарор номланишининг рус тили матнидаги "жертв" сўзи "жертвам" сўзи билан алмаштирилсин.


б) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда одам савдоси жабрдийдаларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш";


в) 3-банднинг тўртинчи хатбоши, 4-банд ва 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


г) 2-иловада:


2, 15, 24 ва 26-бандлардаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда одам савдоси жабрдийдаларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 657-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом 2-бандининг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 январь