язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2018 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2018 й.

N 35



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал

ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ҳамда Йўл ҳаракати

тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонида белгиланган вазифалар ва устувор йўналишларни амалга ошириш ҳамда Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) қоидаларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 январдаги

35-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 27-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. Хорижий фуқароларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ёки бу фуқароларга кўрсатилган Конвенция талабларига жавоб бермайдиган гувоҳномаларни алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 73-модда