язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2018 й. 20-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиботларини соддалаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2018 й.

N 20



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ЕР

УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиботларини соддалаштириш ҳамда уларни Тошкент вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 январдаги

20-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг (I қисм) 8-бандидаги "ҳудудида" сўзлари "Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари ҳудудларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низомда:


а) 23-банддаги "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида" сўзлари "Тошкент шаҳрида ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 48-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тошкент шаҳрида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкалари ажратиш тўғрисида қарорлар тегишли равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари томонидан қабул қилинади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 29-модда