язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 й. 992-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2017 й.

N 992



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив

харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва

услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги

ПҚ-3237-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

992-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳамда донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати томонидан тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт қилинадиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш тендер асосида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда тендерлар ўтказилмайди, агар:

товарлар (ишлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ харид қилинаётган бўлса;

донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида хорижий кредитлар ва хорижий грантлар бериш шартларида ўзгача ҳол белгиланган бўлса.";


б) иловада:


2-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади.

Камида 1 минг АҚШ доллари суммасидаги бир контракт бўйича етказиб беришда харид товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархи, сифати ва етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул шартларни таклиф этган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.

Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича етказиб беришда харид:

харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифномасини, сонини, бажариш муддатини ва товарни етказиб бериш жойини кўрсатган ҳолда таклифларни етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга юбориш;

етказиб берувчилар ёки пудратчилар эълон қилган нархлар ва тавсифномаларни таққослаш йўли билан буюртмачилар томонидан ташкил этиладиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади.

Идоравий танлов комиссия буюртмачининг раҳбар ходимлари ва ваколатли мутахассисларидан камида уч нафардан иборат бўлган таркибда тузилади. Идоравий комиссиянинг қарори протокол билан расмийлаштирилади.".


5-1-банддан "2" ва "3" кичик бандлар чиқариб ташлансин;


5-3 - 5-5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тендер комиссияси харид қилувчи ташкилот (кейинги ўринларда "буюртмачи" деб аталади) томонидан тузилади.";


10-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашлари вакиллари.";

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


19-банднинг биринчи хатбошидаги "тендер тўғрисидаги эълонларни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида жойлаштиради ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Техник топшириқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳани бошқариш миллий агентлиги билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилиши керак.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-бандга "битта контракт бўйича 100 минг АҚШ долларидан ортиқ суммага" сўзлари қўшилсин;


в) 9-банднинг еттинчи хатбошидаги "тендер тўғрисидаги эълонларни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида жойлаштиради ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 13-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашлари вакиллари мажбурий тартибда киритилади.";


д) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Камида 1 минг АҚШ доллари суммасидаги битта контракт бўйича етказиб беришда харид товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархи, сифати ва етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул шартларни таклиф этган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.

Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича етказиб беришда харид баҳолаш комиссияси томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан эркин савдода амалга оширилади. Талабгорларга юбориладиган офертада харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тавсифи ва сони, бажариш муддати ва товарни етказиб бериш жойи ҳақидаги маълумот бўлиши керак.";


е) 31-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 46-банддаги "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 47-банднинг ўнинчи хатбошидаги "ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталида" ва "ЎзРТХБнинг махсус ахборот порталида жойлаштирилади ва" сўзлари чиқариб ташлансин, "нашрида" сўзи "нашрида жойлаштирилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 52-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Техник топшириқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳани бошқариш миллий агентлиги билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилиши керак.".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 107-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдолар воситасида" сўзлари "буюртмачилар томонидан ташкил этиладиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётлари нашр этилганда ва қайта нашр этилганда амалга оширилади.

Бир минг АҚШ долларидан кам суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишда ношир нарх, сифат ва муддатлар бўйича энг мақбул шартларни таклиф этганлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан аниқланади.

Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишда ношир буюртмачилар томонидан ташкил этиладиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади.

Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишга контрактлар тендер (танлов) савдолари ўтказилмасдан тузилиши мумкин.";


11-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла қўшилсин:

"Тендер комиссияси буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашлари вакиллари мажбурий тартибда жалб этилган ҳолда ташкил этилади.".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 35-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, республика бюджетидан маблағлар ажратиш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари мажбурий тартибда тегишли равишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан, ташқи савдо билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, ягона давлат инвестиция сиёсатини мувофиқлаштириш, шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан, лойиҳа бошқаруви, давлат органларида ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва таҳлил этилишини таъминлаш масалалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича эса - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан мажбурий тартибда келишилиши керак.".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 декабрдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 49-сон, 612-модда) билан тасдиқланган 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси 4-бандининг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қуйидагилар:

Тармоқ илмий-техник кенгашларини ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


б) 2-банддаги "ҳамда ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-илова 2-илова деб ҳисоблансин;


д) 2-иловада:


илованинг номидан "ҳамда ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


13-банддаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари ""Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги ""Ўзвиносаноат-холдинг" ХК" сўзлари ""Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги ""Ўзавтосаноат" АК" сўзлари ""Ўзавтосаноат" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги тўғрисида низом 10-бандининг учинчи хатбошидаги "ва ихтисослаштирилган эксперт" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 декабрдаги

992-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) 1-банди, шунингдек, қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва корпоратив харидлар жараёнини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 11 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 38-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори)" 2013 йил 23 октябрдаги 287-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 76-модда) илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 26 мартдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 19-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 80-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 105 ва 133-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 27 июлдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 73-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 107-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 64-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1242-модда