язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2017 й. 1017-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2017 й.

N 1017



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Рангли металл парчалари

ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш

тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарори)



Вазирлар Маҳкамасининг "Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ҳамда "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ бош директори Ф.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 декабрдаги

1017-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат корхоналарининг омборхоналарида тайёр маҳсулотлар қолдиқларининг нормативлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 167-сон қарорига 1-иловадаги "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомга илова 12-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи ОАЖ" сўзлари "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг 45-позициясидаги "Масъуллар" устунидаги "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" сўзлари "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий аккумулятор батареялари ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги 51-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи ОАЖ" сўзлари "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 5-позицияси "Муассис номи" устунидаги "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи ОАЖ" сўзлари "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 апрелдаги 115-сон қарорининг 4-бандидаги "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи ОАЖ" сўзлари "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудлари ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи ОАЖ" сўзлари "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1260-модда