язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2017 й. 1034-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2017 й.

N 1034



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 декабрдаги

1034-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 2-1-банди бешинчи хатбошидан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) "шаҳарсозлик" сўзи чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш Қоидаларининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) 5.8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда):


а) 2-банд иккинчи хатбошидан "(қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;


б) Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида Низомда:


3-бандга "ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича" сўзлари билан қўшилсин.


қуйидаги мазмундаги 4-1 ва 4-2-бандлар қўшилсин:

"4-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси (750 кВАгача қувватга уланган) учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар.

750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмолчилар электр энергияси ҳақини иккинчи гуруҳ тарифлар бўйича тўловлар тўлайдиган юридик шахслар учун тариф миқдорида белгиланадиган сутка вақтлари зоналари бўйича табақалаштирилган тарифга асосан ҳисоб-китоб қилади.

4-2. Ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар (тиғиз вақт - эрталабки ва кечки тиғиз вақт) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ошиб борувчи коэффициентни кўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса (тунги давр - сутканинг қоронғи вақти) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камайиб борувчи коэффициентни кўллаш орқали ва ярим тиғиз вақтда (сутканинг ёруғ вақти) - ўрнатилган тариф бўйича тўланади.

Табақалаштирилган тариф сутка вақтининг қуйидаги зоналари бўйича қўлланилади:

тиғиз вақт - соат 6-00 дан 09-00 гача ва 17-00 дан 22-00 гача;

тунги вақт - соат 22-00 дан 24-00 гача ва 00-00 дан 06-00 гача;

ярим тиғиз вақт - соат 9-00 дан 17-00 гача.

Сутка вақти зоналари республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил";


6-банднинг иккинчи хатбошидан "(қувват)" ва "ва қувватлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-бандда:

биринчи хатбошидан "(қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан "қуввати" ва "(қуввати)" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан "(қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;


12-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


15-банддан "(қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;


17-банддан "ва қувватлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "(қувват)" ва "(қуввати)" сўзлари чиқариб ташлансин;


20-бандда:

"а" ва "б" кичик бандларидан "(қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;

"в" кичик бандидан "(қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;


3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

  

"20__ йил _____________ ойидаги электр

энергияси (актив, реактив) сарфи тўғрисида

ҲИСОБОТ


Кўрсаткич ёзиб олинган сана - 20__ йил "__" _____________

  

Ҳисоб-

лагич тури

(актив,

реактив),

ҳисобла-

гичнинг

заводда

қўйилган

рақами


Ҳисоблаш

коэффициенти


Ҳисоблагич

кўрсаткичи


Ҳисоб-

лагич

кўрсатки-

чидаги

тафовут


Сарфи

кВт.с,

кВар.с


Табақалаштирилган ҳисоб

учун сарф, кВт.с (кВар.с)


ток

трансфор-

матори

бўйича

(ТТ)


кучланиш

трансфор-

матори

бўйича

(КТ)


уму-

мий


бош-

лан-

ғич


охирги


эрта-

лабки

тиғиз

вақт


кун


кечки

тиғиз

вақт


тун


соат

6-9


соат

9-17


соат

17-22


соат

22-24


соат

0-6

























































Жами














Истеъмолчи раҳбари


Корхона вакили

      

       

      

(Ф.И.О., имзо, сана)


(Ф.И.О., имзо, сана)

М.Ў.

Истеъмолчи бош бухгалтери



      

       


(Ф.И.О., имзо, сана)



Бош энергетик



      

       


(Ф.И.О., имзо, сана)";



3а-иловада:


номланишидан "(ва қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;


9 ва 14 устунлар, шунингдек, улар бўйича Тўлдириш тартибидаги таърифлар чиқариб ташлансин;


4-иловада:


номланишидан "(қуввати)" сўзи чиқариб ташлансин;

"Кўрсатилган қувват", "Амалдаги қувват", "Реактив қувват" ва "шу жумладан қувватни белгиланганидан ортиқча олиш бўйича" устунлар чиқариб ташлансин;


5 ва 10-иловалардан "(қувват)" сўзи чиқариб ташлансин;


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-бандига (Ўзбекистон республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь