язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2018 й. ПФ-5347-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.02.2018 й.

N ПФ-5347



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт

қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини

таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташки бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Кўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 19 февралдаги

ПФ-5347-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" ПФ-3028-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони 3-бандининг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб, валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилинади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташки бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонларининг 1-иловаларида хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташки савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли қарорида назарда тутилган товарларни экспорт қилиш бўйича контрактлар бундан мустасно қилинади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сонли қарорнинг 18-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 134-модда