язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2018 й. ПФ-5305-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.01.2018 й.

N ПФ-5305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ  ВА  ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 январдаги

ПФ-5305-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сонли Фармони 2-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЭИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш Навоий вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш деб юритилади) томонидан амалга оширилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сонли Фармони:


1-банди учинчи хатбошидаги "Тошкент вилояти ҳокимлиги" деган сўзлар "Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3-банди тўртинчи хатбошидан ва 6-банди биринчи хатбошидан "эркин иқтисодий зоналар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сонли Фармони:


1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки:

"Жиззах" ЭИЗ таркибига киритилган ер майдонлари Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг бевосита тасарруфида бўлади;

Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги "Жиззах" ЭИЗ филиали таркибига киритилган ер майдонлари Сирдарё вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг бевосита тасарруфида бўлади";


3-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 6-банднинг биринчи хатбошидаги "эркин иқтисодий зоналар" деган сўзлар "тегишли вилоят" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармони:


5-бандининг биринчи хатбошидаги "Эркин иқтисодий зоналар" деган сўздан кейин "Навоий" деган сўз қўшилсин;


6- ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармони:


5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


7-банднинг иккинчи хатбошида "эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши" деган сўзлар "эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг тегишли маъмурий кенгашлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3175-сонли қарори:


3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


7-банднинг иккинчи хатбошидаги "Махсус комиссияга" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 январдаги

ПФ-5305-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли Фармони 5-7-бандлари, шунингдек ушбу Фармоннинг 1, 2 ва 2а-иловалари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3194-сонли қарорининг 3 ва 4-бандлари, шунингдек, 2 ва 3-иловалари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати тузилмаси ва фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3409-сонли қарори 4-иловасининг 2 ва 3-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 январь