язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2018 й. ПФ-5306-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.01.2018 й.

N ПФ-5306



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармони, шунингдек "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 январдаги

ПФ-5306-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатининг рус тилидаги матнида:


а) 1-рўйхатда:

иккинчи хатбошига "а также должностные лица, приравненные к ним по служебному статусу" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидан "национальной" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 3-рўйхатда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Управляющий аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан и его заместители";

саккизинчи хатбошига "и его заместители" сўзлари қўшилсин;


в) 4-рўйхатнинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Председатели и судьи Конституционного суда и Верховного суда Республики Узбекистан".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонида:


а) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "ходимларининг чекланган сони" сўзлари "бошқарув ходимларининг умумий сони" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ходимларнинг белгиланган умумий сони" сўзлари "бошқарув ходимларининг умумий сони" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловага изоҳдаги "ходимларининг" сўзлари "бошқарув ходимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 23-бандида:

иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Назорат ишлари дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳисоб палатасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар Ўзбекистон Республикасининг назорат қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Давлат бюджетининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки:

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини, Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан амалий тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган йиллик назорат ишлари дастури асосида ташкил этади. Назорат ишлари дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади;

Ҳисоб палатасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар барча ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг назорат қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхати 1-бандига "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили" сўзлари қўшилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомда:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "етакчи мутахассисига" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига" сўзлари қўшилсин;


б) 4-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлигига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига берилади";


в) 4-1-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг Ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига берилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 2-иловасида:


а) қуйидаги мазмундаги 14-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

14-1

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси


1

";

б) 27-позиция чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 январдаги

ПФ-5306-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонга қисман ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1998 йил 30 июлдаги ПФ-2062-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 25 мартдаги ПФ-3587-сон Фармонига илованинг 3-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сон Фармонига 1-илованинг 1-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 21 ноябрдаги ПФ-3820-сон Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 майдаги ПФ-3996-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига 1-илованинг 2-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сон Фармонига илованинг 1 ва 2-бандлари.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 4 январдаги ПФ-4164-сон Фармонига илованинг 1-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сон Фармонига илованинг 2-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2011 йил 27 майдаги ПФ-4315-сон Фармонининг 2-банди, шунингдек унга 1-илова.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сон Фармонига 1-илованинг 1-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4423-сон Фармонига илованинг 1-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 13-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 4 январдаги ПҚ-1254-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1711-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2012 йил 21 февралдаги қарорига илованинг 10-банди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида" 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 9 августдаги Ф-2305-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 январь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 1-сон, 26-модда