язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2018 й. ПҚ-3668-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2018 й.

N ПҚ-3668



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДИН

ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:

2. Белгилаб қўйилсинки, Қўмитанинг Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият олиб боради ва унга Қўмита раисининг ўринбосари - Марказ раҳбари бошчилик қилади. Марказ ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари Қўмита марказий аппаратининг тегишли ходимлари учун белгиланган разрядларга тенглаштирилади.


3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Марказ сўровига кўра унга юклатилган вазифалар билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотнинг бепул тақдим этилишини таъминласин.


4. Қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари бўйича кенгашнинг янгиланган таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Кенгаш Қўмита ҳузурида фаолият юритадиган жамоатчилик-маслаҳат органи ҳисобланади;

Қўмита раиси лавозимига кўра Кенгаш раиси ҳисобланади;

Кенгаш аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради;

Кенгаш ўз мажлисларида республика ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнларнинг жорий ҳолатини, шу жумладан Марказ томонидан тайёрланган ахборот-таҳлилий материалларнинг тегишли қисмини доимий равишда муҳокама қилиб боради ва натижасига кўра Қўмитага тавсиялар беради;

Кенгаш Қўмита томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият олиб боради.


5. Қўмита Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарордан келиб чиқиб, 2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида зарур бўлган бюджет маблағларини ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса хар йили ушбу маблағларни назарда тутсин;

Қўмитанинг асосли ҳисоб-китоблари асосида янги ташкил этилган таркибий тузилмалар ва Марказ учун зарур бўладиган компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар, алоқа тармоғи билан таъминлаш хамда Марказ жойлаштириладиган маъмурий бинони таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари Р.Т. Камилов ва Р.С. Косимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 апрелдаги

ПҚ-3668-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги

Конфессиялар ишлари кенгаши

ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Кенгаш раиси

2. Алимов У.Т.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

3. Викентий (Морарь В.А.)

-

Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархия митрополити

4. Мацулевич Е.С.

-

Рим-католик черкови епископи

5. Григорян А.Д.

-

Арман апостоллик черкови руҳонийси

6. Кремерук П.М.

-

Тўлиқ Евангель христианлари маркази раиси

7. Шерстюков О.Н.

-

Евангель христиан баптистлар черковлари уюшмаси раиси

8. Тен А.Т.

-

Тошкент шаҳар Еттинчи кун христиан адвентистлар черкови раҳбари

9. Ким А.К.

-

Тошкент шаҳар Новоапостол черкови раҳбари

10. Шмидт Л.В.

-

Тошкент шаҳар Немис Евангель-лютеран черкови раҳбари

11. Саидов Т.Н.

-

"Толос Божий" христиан черкови раҳбари

12. Королев Н.Н.

-

"Иегова гувохлари" черкови раҳбари

13. Аширов Х.У.

-

Ўзбекистон Библия жамияти Бош котиби

14. Исахаров А.Н.

-

Тошкент шаҳар яҳудийлар жамоаси раиси

15. Клемёнова Т.С.

-

Тошкент шаҳар бахоийлар жамоаси раиси

16. Янг К.Х.

-

Будда ибодатхонаси руҳонийси

17. Закиров И.Р.

-

Тошкент шаҳар Кришнани англаш жамияти раиси

       

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш вазифаси юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 апрелдаги

ПҚ-3668-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини

йўқотган деб топилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 41-модда) 1 ва 3-бандлари, қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон "Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда) 1-банди тўртинчи хатбошиси ва қарорга 3-илова.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 331-модда