Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 19 (1239) 8 май / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2018 й. ПҚ-3680-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2018 й.

N ПҚ-3680



ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, айрим туманларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу йўналишдаги фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида:


1. Тегишли ҳудудда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш кўрсаткичларидан бири деб ҳисоблансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) раҳбарларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш таъминланмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.


3. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан:

барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурий, томорқа ер эгалари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;

фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади.


4. Кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кенгашга аъзолик бадалларини қуйидагича белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:

пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида;

бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида;

деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд талабларига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадалларини ўтказиб бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқласин.


5. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

уйма-уй юриш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини даврий мониторинг қилиб бориш;

Кенгаш аъзолари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар бериш.

6. Барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси қуйидагилар орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган "Томорқа хизмати" МЧЖлар ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника, чорва моллари, парранда, қуён, асалари уяси, балиқ, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда эҳтиёт қисмлари, омухта ем, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар ва асбоб ускуналар етказиб бериш, шунингдек, иссиқхоналар қуриб бериш;

ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;

суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган, шунингдек, ўз майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳамда экспорт қилиш.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Кенгаш билан биргаликда қишлоқ туманларининг ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда "Томорқа хизмати" МЧЖлар фаолиятини самарали ташкил этишда, шу жумладан, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини белгиланган тартибда ажратиш орқали кўмаклашсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


9. Белгилансинки:

а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан 350 миллиард сўм миқдорида ажратиладиган бир марталик беғараз молиявий ёрдам;

Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, маблағларни депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун фойдаланилади:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йилгача муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 7 йилгача муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабрига қадар йиллик 7 фоизлик ставкада, банкнинг 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, йиллик 10 фоиз ставкада амалга оширилади;

тижорат банкларига маблағларни "Томорқа хизмати" МЧЖни ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини кредитлаш учун ресурслар сифатида 3 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабригача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида, банкнинг йиллик 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш. 2020 йил 1 январдан бошлаб маблағларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, йиллик 10 фоиз ставкада амалга оширилади;

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;

халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ҳисобига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга грантлар ажратиш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совутиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;

тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспортларини сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш, 2020 йил 1 июлдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида 4 фоизлик банк маржасини ҳисобга ҳолда олган ажратилади;

қишлоқ хўжалиги ва томорқа хизмати корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилиш ва ўрнатишга 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар бериш. Бунда, кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олинади, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;

мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совутиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;

Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;

айланма маблағларга муҳтож бўлган "Томорқа хизмати" МЧЖларнинг устав фондини 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда шакллантириш;

фермер, деҳқон хўжаликларига ва томорқа ерларини ривожлантиришга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар; 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади;

Мазкур "б" кичик бандининг саккизинчи хатбошида келтирилган объектлар фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;

Кредитлар тижорат банклари орқали боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, "дала дўконлари"ни қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун 1

...
Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск