ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2018 й. ПҚ-3680-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
26.04.2018 й.
N ПҚ-3680
ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ
ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, айрим туманларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу йўналишдаги фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида:
1. Тегишли ҳудудда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш кўрсаткичларидан бири деб ҳисоблансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш таъминланмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.
барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) аъзолиги мажбурий, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;
фермер хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермерлари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади;
фермерлар кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади.
4. Кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кенгашга аъзолик бадалларини қуйидагича белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида, бунда 2025 йил ҳосилидан бошлаб пахтадан гектарига 50 центнердан ва ғалладан 80 центнердан юқори ҳосил олган фермер хўжаликлари учун 0,3 фоиз миқдорида;
бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд талабларига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадалларини ўтказиб бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқласин.
6. Барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси қуйидагилар орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган "Томорқа хизмати" МЧЖлар ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника, чорва моллари, парранда, қуён, асалари уяси, балиқ, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда эҳтиёт қисмлари, омухта ем, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар ва асбоб ускуналар етказиб бериш, шунингдек, иссиқхоналар қуриб бериш;
ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган, шунингдек, ўз майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳамда экспорт қилиш.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, маблағларни депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун фойдаланилади:
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, агротуризм лойиҳалари, сув чиқариш учун тежамкор насос агрегатлари харид қилиш, қишлоқ хўжалиги мақсадларида қуёш панелларини ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш, ёмғирлатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва дала дўконларини қуриш учун - 1 йилгача имтиёзли давр билан 4 йил муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
фермер хўжаликлари ва улар билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорти ҳамда асбоб-ускуналарини харид қилиш, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар (жумладан, ёзги тўрли иссиқхоналар) қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, агрологистика марказларини ташкил этиш, "in-vitro" ва бошқа лабораториялар, совутиш омборхоналарини ташкил этиш учун - 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, халқаро сертификатлар олиш, "ўсимликлар клиникаси" фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари учун айланма маблағларга талабгорларга 6 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. Бунда кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан 4 фоизи банк маржаси) берилади;
Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;
халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ва Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига грантлар ажратиш. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан грант ажратиш йўналишлари ва тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилиш ва ўрнатишга 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар бериш. Бунда кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олинади, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;
мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совитиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга ва мазкур объектларни сотиш учун савдо майдонлари ташкил этишга. Бунда мазкур хатбошида назарда тутилаётган фаолият Жамғарма таъсисчилигида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши мумкин, шунингдек мазкур объектлар фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;
Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
устав капиталида Жамғарма улуши шакллантирилган масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятида иштирок этиш ва уларга қўшимча маблағ ажратиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантиришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар;
Жамғарма томонидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш. Бунда ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги борасида инновацион йўналишларни оммалаштириш мақсадида маҳаллий ва халқаро семинар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда хорижда ўтказиладиган бу каби тадбирларда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, Кенгаш ва Жамғарма ходимларини иштирокини таъминлаш;
в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермерлар кенгашлари тавсияномасига кўра ҳамда ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида ажратилади;
г) маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг 30 фоизигача миқдордаги Жамғарма даромадлари (пул маблағлари ёки бошқа активлар кўринишида) Кенгашни моддий-техник ҳамда молиявий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
11. Белгилансинки, Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан марказий аппарати ва ҳудудий вакиллар штат бирликлари миқдори Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
12. Жамғарма Васийлик кенгаши ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиб борсин.
Жамғарма қўшилган қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан;
"Томорқа хизмати" тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникаси ва қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);
"Томорқа хизмати" МЧЖ ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари - жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.
14. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан:
деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5 фоиз миқдорида тўланади.
16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда уларга фермер, деҳқон хўжаликларининг ер участкалари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларини ривожлантириш асосида қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш учун Жаҳон банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва заёмларини жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида мини-агротехнологияларни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот марказини;
республика минтақаларида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлардан ҳимоя қилиш, зарур тавсия ва маслаҳатлар беришга кўмаклашувчи ва хизмат кўрсатувчи "Ўсимликлар клиникаси" МЧЖларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 26 апрелдаги
ПҚ-3680-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон "Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида"ги қарорига киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини".
2. 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
"Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди".
3. 5-банд ва 11-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
4. 1-4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Конференцияси |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати 27 нафар |
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
Марказий ижро аппарати 44 |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 25 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари Конференцияси |
Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари Раёсати 25-35 нафар |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
Ҳудудий ижро аппарати 13-15 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Конференцияси |
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари Раёсати 25-29 нафар |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
Туман ижро аппарати 7-9 |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Ёрдамчи 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича раиснинг биринчи ўринбосари |
Инновация, инвестиция ва экспортни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича раис ўринбосари
|
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича раис ўринбосари
|
Ҳуқуқий масалалар бўйича раис ўринбосари |
Йиғма-таҳлил бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликларини комплекс ривожлантириш ва ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими 4 |
Инновацияларни жорий этиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларига инвестиция жалб қилиш бўлими 4 |
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими 4 |
Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими 2 |
Молиялаштиришни ташкил этиш ва бухгалтерия ҳисоби бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими 2 |
Маркетинг ва экспортга кўмаклашиш бўлими 3 |
"Томорқа ҳизмат" МЧЖлар ишини ташкил этиш ва фаолиятини таҳлил қилиш бўлими 3 |
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш сектори 2 |
Ходимлар билан ишлаш бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||
Девонхона ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини ривожлантириш бўлими 4 |
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||
Офис менеджер 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 44 нафар.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
Ҳудудий кенгаш раиси |
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
Ҳудудий Кенгаш раисининг ўринбосари 1 |
|
Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бош мутахассис 1 |
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
Фермер хўжаликларини комплекс ривожлантириш бўлими 2 |
|
Ҳисобчи 1 |
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими 1-2 |
|
Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 |
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича бош мутахассис 1 |
Ахборот коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис 1 |
||||||||||||||||
Инновация, инвестиция ва экспорт ҳамда "Томорқа хизмати" МЧЖлар ишини ташкил этиш ва фаолиятини таҳлил қилиш бўлими 2-3 |
Девонхона 1 |
||||||||||||||||
Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг чекланган сони - 13-15 нафар, жами 185 нафар.
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
4-ИЛОВА
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
Туман кенгаши раиси |
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||
Фермер хўжаликларини комплекс ривожлантириш ва ташкиллаштириш гуруҳи 1-2 |
|
Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича гуруҳ 2 |
|
||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича гуруҳ 2-3 |
|
Ҳисобчи 1 |
|
||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||
|
"Томорқа хизмати" МЧЖ |
|
|||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Туман кенгашлари ижро аппарати ходимларининг чекланган сони - 7-9 нафар, жами 1281 нафар".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 27 апрель
"Халқ сўзи", 2018 йил 27 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 30 апрель, 17-сон, 344-модда