Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 21 (1241) 22 май / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2018 й. ПҚ-3693-сон "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N ПҚ-3693



ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ВА МЎЙНАЧИЛИК

СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШНИ

ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Мамлакатимизда чарм хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилиши натижасида 2012-2017 йиллар мобайнида терини қайта ишлаш, чарм ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баравардан ортиқ ўсди, терини қайта ишлаш ва унга ишлов беришнинг замонавий технологиялари жорий этилмоқда, ишлаб чиқарилаётган пойабзал маҳсулотлари турлари кенгаймоқда.

Шу билан бирга, чарм-пойабзал соҳасини бошқаришнинг шаклланган тизими ушбу соҳада республикамизнинг мавжуд захиралари ва салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш имконини бермаяпти.

Йирик ва майда шохли моллар терисини, шунингдек, мўйна хом ашёси ва жунни тайёрлашнинг бозор механизмлари ҳамда уларни сақлашнинг замонавий технологиялари секинлик билан жорий этилмоқда. Тери хом ашёсини қайта ишлаш даражаси паст бўлиб қолмоқда, тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ярим тайёр чарм маҳсулотлар улуши юқори бўлиб қилмоқда. Чарм-пойабзал товарларининг бир қатор йўналишлари, жумладан, аёлларнинг модель пойабзали ва чарм кийимлари, замонавий чарм буюмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга эътибор қаратилмаяпти.

Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, уларни ишлаб чиқаришнинг замонавий услублари ва инновацион ёндашувларига ўқитиш, ишлаб чиқаришда юқори сифатга эришиш учун хорижий мутахассисларни, жумладан, технолог ва дизайнерларни жалб этиш ишлари суст ташкил қилинган.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси аъзоларининг жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун ва қоракўлдан буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар иштирокидаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ:

а) "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда кирган ҳолда "Ўзчармсаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб юритилади) этиб қайта ташкил этилди;

б) Уюшма "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

в) қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Уюшма аъзолари - ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига чорва молларини сўйиш ва тери тайёрлашдан хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл ва жундан ишланган тайёр маҳсулот ва буюмлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараённинг барча босқичларида кўмаклашиш;

корхоналарда илғор технологияларни, халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини татбиқ этишни рағбатлантириш, Уюшма аъзолари - ташкилотларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;

талаби юқори бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ички ва тармоқлараро кооперацияни, жумладан, чарм, мўйна хом ашёси ва жунни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, шунингдек, чорвачилик хўжаликлари, фурнитура ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;

чарм-пойабзал, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жундан ишланган буюмлар сегментларида ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини тизимли равишда олиб бориш, тармоқларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш, моделлаштириш ва брендлаш бўйича энг янги инновацион ишланмалардан фойдаланган ҳолда хом ашёни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг замонавий услубларини, шунингдек, илғор ахборот технологиялари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини кенг жорий этиш;

малакали кадрлар тайёрлаш ва тармоқнинг илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни хом ашё ва материалларнинг экологик тоза турларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқариш, таълим ва фаннинг ўзаро интеграцияси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;

Уюшма аъзолари - ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, шунингдек, судларда ишларни кўришда ҳимоя қилиш.


2. Белгилансинки, Уюшма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.

3. Қуйидагилар:

"Ўзчармсаноат" уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимлари чекланган сони 54 бирликдан иборат ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

бошқарув ходимларининг чекланган сони 4 бирликдан иборат "Ўзчармсаноат" уюшмаси ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

Уюшма раиси зарурат бўлганда Уюшма аъзолари умумий йиғилиши билан келишилган ҳолда ижро этувчи аппарат ва ҳудудий бўлимлар тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга;

Уюшмани сақлаш ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирадиган ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. 2018 йил 1 июндан йирик ва майда шохли моллар, тери, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни юридик шахсларга сотишда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб бекор қилинсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм хомашёси (ностандартлари ҳам киради), момиқ мўйна хомашёси, шу жумладан қоракўл (ностандартлари ҳам киради) хомашёсини (ТИФ ТН бўйича 4101 - 4107, 4112 00 000 0 - 4114, 4301 - 4302 кодлари) олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Уюшма Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм ва момиқ мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Уюшма, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг "Ўзчармсаноат" уюшмасининг чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш ва қуйидагиларни унинг асосий манбалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда ундириладиган йиғимдан тушадиган барча маблағлар;

Уюшма аъзолари - ташкилотларнинг, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдаги даромадлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун фойдаланилади:

ярим тайёр чармдан - тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ихтисослашадиган ташкилотларни кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш;

тижорат банкларининг чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлари бўйича кафилликлар бериш;

корхоналарда ISO:9001 сифат менежменти тизимини ва бошқа халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, жумладан, ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

Уюшма аъзолари - ташкилотларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишдаги харажатларини қоплаш; Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Уюшма ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий маслаҳатчилар харажатларини қоплаш;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар.

Уюшма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойихасини киритсин, унда ҳар йили даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиқланишини, шунингдек, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, ярим тайёр чармни экспорт қилишда ундириладиган йиғим маблағларидан фойдаланиш қисми бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назорат олиб борилишини назарда тутсин.


8. Белгилансинки, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни ҳисоблашда юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган базаси Жамғармага киритилган ихтиёрий ажратмалар миқдорига камайтирилади.


9. Чарм, мўйна хомашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга 2026 йил 1 январга қадар муддатда қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилсин:

фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этиш;

юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хомашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш муддатини қ

...
Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск