язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Суғурталаш. Кредитлаш. Ҳисоб-китоблар/ Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1991 й. 53-сон "Қўйларнинг харид нархларига чегиришлар ва устама ҳақларни қўлланиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1991 й.

N 53



ҚЎЙЛАРНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИГА

ЧЕГИРИШЛАР ВА УСТАМА ҲАҚЛАРНИ

ҚЎЛЛАНИШ ҲАҚИДА



ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сўйишга топшириладиган қўйларнинг харид нархларига чегиришлар ва устама нархларни жун қопламининг сифатига қараб қўлланиш ҳақидаги таклифини кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:


а) харид нархларидан чегиришлар;

қўйларнинг узунлиги 1,5 см ва ундан кам бўлган дағал жунли зотларига (ҳисор зотларидан ташқари), жунининг узунлиги 1 см ва ундан кам бўлган ярим майин ва ярим дағал жунли зотларига 10 фоиз миқдорида;

жун қопламига қўйтикан кўплаб ёпишган ёки бўёғи ўчмайдиган тамға босилган қўйларга 5 фоиз миқдорида;


б) қўйларнинг узунлиги 2,5 сантиметрдан ортиқ бўлган дағал жунли зотларига (ҳисор зотларидан ташқари), узунлиги 1 сантиметрдан ортиқ бўлган майин, ярим майин ва ярим дағал жунли зотларининг харид нархларига 10 фоиз миқдорида устама ҳақ.


2. Мазкур қарор кабул килиниши муносабати билан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 14 майдаги 200-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                                 Ш. Мирсаидов