Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 19 (668) 8 май /

Мавзувий нашр

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Уй-жой инспекцияси ёрдамга келади

Вазир ўринбосарига учта савол

Яқин орада мини-бадаллар жорий этилади

Ер участкалари ширкатларга қайтарилади

Лицензия бозорга "кириш чиптаси" сифатида

Бюджетдагилар учун электр ҳақи

Бюро электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларини

ҳар ой олишни режалаштирмоқда

23 та "нима учун" ёки эскича фикрлашга

барҳам бериш вақти келди

Сув ҳисоблагичлари уй эгалари

манипуляциясидан ҳимояланди



Долзарб мавзу



УЙ-ЖОЙ ИНСПЕКЦИЯСИ

ЁРДАМГА КЕЛАДИ


Яқинда фуқароларда турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланишдаги турли қонунбузарликлар устидан Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (бундан кейин - Инспекция, Уй-жой фонди инспекцияси) шикоят қилиш имконияти юзага келди. У Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ-5017-сон Фармонига мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган эди. Инспекция кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш соҳаси устидан давлат назоратини амалга оширувчи, ушбу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминловчи ваколатли орган бўлди. У УКХ вазирлигининг бўлинмаси ҳисобланади, унга ҳисобот беради ва унинг бўлинмалари билан ҳамкорликда ишлайди. ПФ-5017-сон Фармон, Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2900-сон қарори ҳамда ВМнинг 2.06.2017 йилдаги 340-сон қарори Инспекция фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ҳудудий инспекциялар назорат органи таркибига киради. Унинг ташкил этилиши, УКХ вазирлиги ташкил этилиши қатори, мамлакатимизда УКХ соҳасида ўтказилаётган ислоҳот орқали қўлга киритилган ютуқлардан бири бўлди. Инспекция зиммасига жуда кенг доирадаги вазифа ва ваколатлар юклатилган. Уй-жой фонди инспекцияси бош юрисконсульти Дониёр Раҳимов кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолати устидан назорат иши қандай олиб борилаётганлиги ҳақида ҳикоя қилади.



Назорат иши


- Дониёр Бахтиёрович, Инспекция ташкил этиш, кўп хонадонли уй-жойлар сақланиши устидан назоратни кучайтириш заруратини нималар тақозо этди?

- Бизда уй-жой фонди сақланиши учун давлат масъул. Аҳоли учун қулай яшаш шароитини яратиш ижтимоий сиёсатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда 33 мингдан ортиқ кўп хонадонли уйлар (КХУ) бор. Уларнинг аксарияти 1960 йилдан 1991 йилгача қурилган бўлиб, қўйилмаларни, белгиланган нормалар, қоидалар ва стандартларга мувофиқ таъмирлаш, техник жиҳатдан лозим даражада сақлаш ва тегишлича фойдаланишни талаб этади.

Кўп хонадонли уй-жой фондини лозим даражада сақлаш учун Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон қарорига 3-илова) риоя этилиши, КХУ режаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилишига йўл қўймаслик, кўп хонадонли уй-жойлар мулкдорларининг капитал таъмирлаш учун жамғариладиган маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва бошқалар устидан мунтазам назорат қилувчи давлат органига зарурат бор эди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими бошқарувини такомиллаштиришга йўналтирилган қатъий чоралар сирасида Уй-жой инспекциясини ташкил этиш ҳам бўлиб, у ўз вақтида иш бошлади.

Турар ва нотурар жойлар мулкдорлари умумий мол-мулкининг айрим қисмлари ҳолати устидан назорат қилиш вазифаси бир

...
Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск