ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суднинг амалиёти / Фуқаролик ишлари бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 05.07.2017 й. 15-1707/2122-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2017 й.

N 15-1707/2122


(КЎЧИРМА)



Кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса - бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.


"Қўқон имкон бизнес" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) "Қўқон карвон йўли" масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 45-уй манзилидаги жавобгарга тегишли бўлган ер участкаси орқали даъвогарга пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлайдиган чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгилашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Даъвогарга ўз ҳудудига жавобгар эгалигидаги Қўқон шаҳар, Навбаҳор кўчаси 45-уй манзилидаги ер участкаси орқали пиёда ва транспортда ўта олишини таъминлайдиган чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган.

Суд мажлисида иштирок этган прокурор протестни қувватлаб, иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўрайди.

Судлов ҳайъати маърузачининг иш юзасидан маърузасини тинглаб, прокурорнинг суд қарорларини бекор қилиш ва ишни биринчи инстанция судида янгидан кўриш учун юбориш тўғрисидаги фикрини иш ҳужжатлари билан биргаликда мухрлама қилиб, қуйидаги асосларга кўра қарорни бекор қилишни ва биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Қўқон шаҳар ҳокимининг 1995 йил 6 сентябрдаги 194-сонли қарори билан Қўқон шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 45-уй манзилидаги 37.651 м-2 ер майдони "65-сонли автокорхона" акциядорлик жамиятига доимий фойдаланиш учун бириктирилган.

Акциядорлик жамияти 2004 йил 31 мартда мулкчилик шаклини ўзгартириб масъулияти чекланган жамиятига, кейинчалик 2012 йил 1 мартда номини ўзгартириб "Қўқон карвон йўли" масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган.

Ушбу жамият иштирокчиларининг 2012 йил 23 июлдаги умумий йиғилишида жамиятдан ажратиб чиқариш шаклида "Қўқон имкон бизнес" масъулияти чекланган жамияти ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Янги ташкил этилган жамият 2012 йил 30 августда давлат рўйхатидан ўтган.

Жавобгар таъсисчиларининг 2012 йил 30 августдаги 4-сонли умумий йиғилиши қарори билан жамиятга тегишли кўчмас мулклар, автомобиль хўжалигида фойдаланиш учун махсус қурилган бино-иншоот ва асфальт майдонлари янги ташкил этилган даъвогарга ўтказилган.

Қўқон шаҳар ҳокимининг 2013 йил 19 апрелдаги 167-сонли қарори билан Қўқон шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 45-уйда жойлашган 5.912 м-2 ер майдони янги ташкил этилган жамиятга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган. Кадастр ҳужжатларига кўра, автомобилларнинг ушбу ер майдонига кириб-чиқиш йўли Навбаҳор кўчаси деб белгиланган.

Даъвогар ҳудудига кириб-чиқиш йўли жавобгарга қарашли ер майдонидан ўтган бўлиб, кейинчалик ушбу йўл жавобгар томонидан бетон билан ёпилган.

Шундан кейин, даъвогар ҳудудига Пойтуғ кўчаси орқали кириб-чиқилган, бироқ, ушбу кўчада яшовчи фуқаролар томонидан бунга эътироз билдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2015 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан аризачи Ё.М. ва бошқаларнинг аризаси қаноатлантирилиб, "Қўқон имкон бизнес" МЧЖга Пойтуғ кўчаси ҳудудидан кириб-чиқиш учун очилган дарвозани беркитиш ҳамда кириб-чиқиш учун Навбаҳор кўчасидан дарвоза очиш мажбурияти юклатилган.

Суднинг ушбу қарори қонуний кучга кирганидан кейин даъвогар жавобгарга сервитут белгилаш юзасидан мурожаат қилган. Аммо, даъвогарнинг жавобгарга берган таклифи у томонидан рад этилган.

Даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Навбаҳор кўчаси, 45-уй манзилидаги ер участкаси орқали даъвогарга қарашли ер майдони ҳудудига пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлайдиган чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгилашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Даъвогарга ўз ҳудудига жавобгарга қарашли Навбаҳор кўчаси, 45-уй манзилидаги ер участкасидан пиёда ва транспортда ўтиш мақсадида чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланган бўлса-да, апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш рад этилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2015 йил 23 июндаги ҳал қилув қарорида даъвогар кириб-чиқиши учун айнан жавобгар жойлашган Навбаҳор кўчасидан дарвоза очиш мажбурияти жавобгар зиммасига юклатилган бўлса-да, хўжалик судининг апелляция инстанциясининг ҳал қилув қарори билан исботланган ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бермаган. Апелляция инстанцияси судининг ҳал қилув қарорида айнан жавобгарга тегишли ҳудуддан сервитут белгиланиши назарда тутилмаганлиги ҳақидаги хулосаси далиллар билан асослантириб берилмаган.

Шунингдек, даъвогар томонидан Пойтуғ кўчаси орқали очилган дарвозанинг ноқонуний эканлиги Қўқон шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан берилган маълумот билан исботланган, ҳал қилув қарори билан даъвогарга кириб-чиқиш учун Навбаҳор кўчасидаги айнан жавобгарга тегишли бўлган ҳудуддан дарвоза очиш мажбурияти юклатилган бўлса-да, хўжалик суди апелляция инстанцияси ушбу маълумотларга ҳуқуқий бахо бермасдан, даъвогарнинг Пойтуғ кўчаси томонидан кириб-чиқиш йўли мавжудлиги ҳакидаги важ билан даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилган.

Даъвогар томонидан судга тақдим этилган "Ермулккадастр" давлат корхонасининг 2015 йил 7 апрелдаги маълумотида даъвогарга қарашли Навбаҳор кўчаси, "45-г-уйда жойлашган бино ва иншоотларга жавобгар билан сервитут шартномаси орқали кириб-чиқиш йўлини белгилаш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 173-моддасининг биринчи қисмига кўра, кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса - бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир, иккинчи қисмига кўра, ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжлари сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эхтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.

Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан махрум этмайди. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофик, сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 60-моддасига кўра, умумий суднинг фуқаролик иши бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган хўжалик суди учун умумий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга алоқадор ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, протестни қисман қаноатлантиришни, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун тўланган суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига қолдирган ҳолда, апелляция инстанцияси суди томонидан 2017 йил 4 майда берилишини ижро варақлари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади.









































Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск