Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 20 (1240) 15 май /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Қонунчиликдаги янги



ОЗОН ҚАТЛАМИНИ САҚЛАБ


10 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг "Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (9.01.2018 йилдаги 17-сон) кучга кирди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу ҳужжатнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида кенг ёритишни таъминлаш вазифаси топширилди. Жойларда ушбу вазифани уларнинг ҳудудий бўлинмалари бажариши керак (ВМнинг 17-сон қарори 5-банди).

Бу иш тизимли ва самарали олиб борилиши учун аввало ўз кадрларимизни ўқитиш зарур. Шу мақсадда яқинда Давлат божхона қўмитасида божхона органларининг 300 нафардан ортиқ ходими ва Давлат экология қўмитасининг 30 нафар табиатни муҳофаза қилиш инспектори учун миллий тренинг ўтказилди.


Видеоконференцалоқа ёрдамида у ДБҚнинг барча ҳудудий божхона бошқармаларида параллель равишда ўтказилди. Иштирокчилар тадбир ташкилотчиларига саволлар бериш имконига эга бўлдилар.

Айни пайтда дунёда барча озонни бузувчи моддаларнинг (ОБМ) ишлаб чиқарилиши ва ишлатилиши табиатни муҳофаза қилишга доир 2 та халқаро битим доирасида тартибга солинади. Ўзбекистон 1993 йилда Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи (Монреаль, 16.09.1987 йил) ва Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 22.03.1985 йил) аъзоси бўлган. Шу тариқа озон қатламини сақлаш ва ҳимоя қилиш мажбуриятларини зиммасига олган.

Монреаль протоколининг ҳар бир тарафи ОБМни истеъмолдан чиқариш бўйича мақсадли жадвалга риоя этиш мажбуриятини олади, шу сабабли ҳукумат ўз мажбуриятларини бажариш имконига эга бўлиши учун назорат чора-тадбирларини жорий этиши шарт.

Давлат экология қўмитаси вакиллари озон қатлами бузилиши ва буғланиш эффекти юзага келиши сабаблари, Монреаль протоколининг муҳим қоидалари ҳақида сўзлаб, ОБМ ва уларнинг ўрнини босувчи муқобил моддалар шарҳини тақдим этдилар. Шунингдек ОБМни экспорт-импорт қилишга рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш тартиб-таомилларини батафсил тушунтирдилар, Ўзбекистон ҳудудида таркибида улар бўлган асбоб-ускуналар рўйхати, ОБМ ва муқ

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск