Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 20 (1240) 15 май /

Амалий бухгалтерия

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҚУРИЛИШ: БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

СОҲАГА ОИД ХУСУСИЯТЛАРИ


Қурилиш фаолиятида ҳисоб юритиш жуда масъулиятли вазифа. Турфа хил ишларни тўғри ҳисобга олиш ва акс эттириш керак бўлади.

Қурилишдаги бухгалтерия ҳисоби, уни ташкил этиш ва юритишда нафақат бухгалтерия ҳисобини юритишнинг умумий қоидаларига, балки унинг хусусиятини акс эттирадиган ҳужжатлар ва йўриқнома материалларига ҳам таяниш зарур.


Ўзбекистонда қурилишни тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар қуйидагилардир:

q Шаҳарсозлик кодекси (ШК);

q Фуқаролик кодекси (37-боби, 1, 3-параграфлари);

q Ягона қурилиш регламенти (ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 229-сон қарорига 3-илова);

q шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.



I. Қурилиш ишлаб чиқаришига

доир хусусиятлар


Қурилиш маҳсулотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ солишга таъсир кўрсатувчи бир қатор хусусиятларга эга. Улар орасида энг муҳимлари:


1. Ишлаб чиқариш циклининг узоқлиги. Қурилиш жараёни бир неча ҳисобот даврига чўзилади.

Бухгалтер учун муҳим жиҳати:

q объект қиймати бутун қурилиш даври мобайнида белгиланади;

q шартли тайёр маҳсулот учун (масалан, бажарилган ишлар босқичидан кейин, муайян иш турлари учун) ҳисоб-китоб юритилади;

q қурилиш тугаллангандан кейин ҳам, қурилиш объекти қисман тайёр бўлганда ҳам (ишлар бажарилишига қараб ) даромад ва молиявий натижалар шакллантирилади.


2. Истеъмолчини персоналлаштириш ва маҳсулотнинг индивидуаллиги. Аксарият ҳолларда объект барпо этилишидан аввал қурилиш маҳсулоти истеъмолчиси кимлиги маълум бўлади, сабаби у аниқ буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида бажарилади. Бу объект баҳосини ёки уни белгилашнинг аниқ механизмини олдиндан қайд этиш имконини беради.

Бухгалтер учун муҳим жиҳати: ҳам қурилиш объектлари бўйича, ҳам аниқ буюртмачилар ва шартномалар бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш зарурати юзага келади.


3. Ишларни юритишнинг жамоавий тусга эгалиги. Қурилишда кўпинча бригада (жамоа) меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидан

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск