Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 20 (1240) 15 май / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2018 й. ПҚ-3698-сон "Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2018 й.

N ПҚ-3698



ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ

ВА СОҲАЛАРИГА ИННОВАЦИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, мамлакатда қисқа муддатда инновацияга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришга ва инновацияларни кенг жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Республикани инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган ташкил этилганлиги, унинг ҳузурида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси шакллантирилганлиги мазкур йўналишдаги муҳим босқичлардан бири бўлди.

Шу билан бирга, илмий тадқиқотлар билан ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга қўйишга, алоқаларни мустаҳкамлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, уларга, авваламбор:

биринчидан, олий таълим муассасалари илмий ишлари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари тадқиқотларининг натижаларини тижоратлаштириш кўрсаткичларининг пастлиги ҳамда қониқарсизлиги;

иккинчидан, инновацион жараёнларни рағбатлантириш, ҳудудлар ва тармоқлар даражасида инновацион ривожланиш ва инновацион фаоллик комплекс дастурларини амалга ошириш, инновацион фаол тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмлари мавжуд эмаслиги;

учинчидан, хусусий сектор вакилларининг инновацион фаолиятга, жумладан, уларнинг манфаатдорлиги пастлиги сабабли етарли даражада жалб қилинмаслиги;

тўртинчидан, давлат илмий-техник дастурлари доирасида грантларни тақсимлаш ва улардан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларнинг мавжуд эмаслиги;

бешинчидан, илмий тадқиқотлар ва

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск