Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 20 (669) 15 май /

Пенсия иши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ПЕНСИЯ ИШИ*


Пенсия ёшидаги офицерлар

Ижтимоий ҳимоя: ўзгариш вақти келди

Пенсиядан кейин ишлаганда

Кичик стаж ва суғурта бадаллари

Маълумотнома керак эмас

Асосий талаб

Судгами ёки Пенсия жамғармасига?

Ҳаммаси назорат остида

Иш ҳақи бор бўлса, пенсия ҳам тўланади

Қонун бўйича ворислар

Ижтимоий кўмак

Жазо чораси қўлланмайдиган жавобгарлик

Имтиёз эгаларининг рўйхати



Қонунчиликдаги янгилик



ПЕНСИЯ ЁШИДАГИ ОФИЦЕРЛАР


18.04.2018 йилдаги ЎРҚ-476-сон Қонун билан "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги қонунларга ўзгартишлар киритилди.


Кичик офицерлар (лейтенант, катта лейтенант, капитан, капитан-лейтенант) учун хизмат ёшининг чегараси 43 ёшдан 45 ёшга оширилди (яъни 2 йилга). Энди у оддий аскарлар (матрослар) ва сержантлар (старшиналар) учун белгиланган ёш чегараси билан бир хил бўлди.

Барча катта офицерлар (майор, подполковник, полковник, 3, 2 ва 1-даражадаги капитанлар) учун пенсия ёши 50 ёшни ташкил этади. Илгари майорлар, подполковниклар ҳамда 3 ва 2-даражадаги капитанлар 45 ёшда пенсияга чиқар эдилар. Энди бу 5 йил кейинга кўчирилди.

Генераллар таркибидагиларнинг энг юқори ёши аввалгидек қолди - 60 ёшгача.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 19.04.2018 йилда эълон қилинган ва тузатишлар 20.10.2018 йилдан кучга киради.


Маълумот учун! Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларга пенсия иш жойи бўйича 50% миқдорида ТЎЛАНАДИ (тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган пенсионерлардан ташқари).


Самир Латипов,

"Norma" МЧЖ эксперти.


--------------------




НҲҲ лойиҳаси билан таништирамиз



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ:

ЎЗГАРИШ ВАҚТИ КЕЛДИ


Ўзбекистон Пенсия жамғармаси сайтида (pfru.uz) Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда тақдим этилган янги нормалар ижтимоий суғурта тизимидаги ислоҳотларга, пенсионерларнинг таъминот даражасини оширишга асос бўлади*.


Давлат пенсия таъминоти тизими 3,3 млн нафардан ортиқ фуқарони ёки мамлакатимиз аҳолисининг тахминан 10%ини қамраб олади. Ёшга доир пенсияни 2 502,6 минг киши, ногиронлик бўйича - 360,3 минг, боқувчисини йўқотганлик учун - 168,5 минг, ижтимоий нафақаларни - 294,1 минг киши олади.

Сўнгги вақтда ушбу соҳада умумқабул қилинган пенсия суғуртаси принциплари жорий этилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар юз берди. Суғурта бадаллари ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи таркиби бўйича ягона база шакллантирилди, пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган иш ҳақини ҳозирги даврга мувофиқлаштириш механизми жорий этилди, ҳисобланган суғурта бадалларини алоҳида ҳ

...
Время: 0.0125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск