язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар/ Давлат мулки/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2018 й. ПҚ-3720-сон "Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2018 й.

N ПҚ-3720



ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия бозори ва давлат активлари бўйича даромадлар тушумини назорат қилиш бошқармаси тугатилсин ҳамда бўшаётган 5 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига ўтказилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (кейинги ўринларда - Марказ) балансидаги бинолари, иншоотлари ва бошқа моддий-техника қимматликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг Васийлик кенгаши таркиби ва ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


10. Белгилансинки, Марказ мавжуд ваколатлари билан бир қаторда:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви масалалари бўйича ўқитишни ташкил этади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидлари соҳаларида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурларини ишлаб чиқади;

лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидлари соҳаларида кадрлар захирасини шакллантиради;

лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидлари соҳаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқади ва амалга жорий этади;

лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидларининг халқаро ва миллий стандартлари бўйича ўқув қўлланмалар, ахборот берувчи адабиётлар ва бошқа материаллар ишлаб чиқишни амалга оширади.


11. Марказда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб:

ҳар йилги қабул квоталари 40 кишидан иборат бўлган магистратура таълим дастури асосида "Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидлари соҳалари бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда белгиланган намунадаги сертификатлар берилган ҳолда, махсус курслар ташкил этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда белгиланган тартибда:

магистрлар тайёрлаш соҳасидаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, "Лойиҳа бошқаруви" магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасида олий таълим давлат таълим стандартини тасдиқласин;

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига "Лойиҳа бошқаруви" магистратура мутахассислигини киритсин.


13. Марказ икки ой муддатда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларини хорижда қисқа муддатли стажировкалар ўташни ва лойиҳа бошқаруви ҳамда давлат харидлари соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни кенг жалб қилишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар, шунингдек, давлат компаниялари билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 майдаги

ПҚ-3720-сон қарорига

1-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим

марказининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

              

1. Ш.М. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори, Кенгаш раиси

2. Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

3. М.Б. Нурмуродов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

4. Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

5. И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

6. А.И. Ахмедходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

7. В.Ю. Пак

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

8. Б.Ф. Ганиходжаев

-

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази директори, Кенгаш котиби

              

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда мазкур лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар ушбу кенгаш таркибига киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 майдаги

ПҚ-3720-сон қарорига

2-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

                  













Васийлик кенгаши























































































Директор
















































































































Директор ўринбосари - ўқув-методик ишлар

бўйича маслаҳатчи





Ўқув жараёнини ташкил

этиш бўйича директор ўринбосари






Илмий ишлар ва ҳалқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари









































































































Ўқув-методика бўлими

2


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўлими

3



Магистратура бўлими

3



Илмий-тадқиқот ишлари бўлими

3



Молия хизмати

3























































Маркетинг ва реклама хизмати

2











Кафедралар































Ҳалқаро алоқалар бўлими

3






































Корпоратив бошқарув кафедраси

4




Стратегик ва молиявий менеджмент кафедраси

4





Кадрлар бўйича инспектор

1
































































Ахборот-ресурс маркази

3



Юрисконсульт

1







Маркетинг кафедраси

3



Чет тиллар кафедраси

4








































Умумий бўлим

2








































Лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари кафедраси

7









































































     

Жами - 52 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 27 нафар, профессор-ўқитувчилар - 25 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 майдаги

ПҚ-3720-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги "Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2414-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Определить основными задачами и направлениями деятельности Научно-образовательного центра корпоративного управления:

осуществление с широким участием профессорско-преподавательских кадров ведущих образовательных учреждений экономически развитых стран специальных краткосрочных программ по повышению квалификации управленческих кадров и специалистов в сфере корпоративного управления, овладению ими современными методами менеджмента, маркетинга и бизнес-администрирования;

организацию обучения работников государственных органов и иных организаций по вопросам проектного управления;

разработку специальных краткосрочных образовательных программ по повышению квалификации работников государственных органов и иных организаций в сфере проектного управления и государственных закупок;

подготовку высококвалифицированных специалистов на основе международных стандартов проектного управления по образовательной программе магистратуры по специальности "Проектное управление" ("Project management");

подготовку высококвалифицированных специалистов в области управления бизнесом и корпоративного управления на основе используемых в экономически развитых странах образовательных программ магистратуры по специальности "Управление бизнесом" ("Master of Business Administration - MBA");

формирование кадрового резерва в сфере проектного управления и государственных закупок;

разработку и внедрение системы сертификации работников государственных органов и иных организаций в области проектного управления и государственных закупок;

разработку учебных пособий, справочной литературы и других материалов по международным и национальным стандартам проектного управления и государственных закупок;

внедрение в учебный процесс современных международных стандартов и методов подготовки управленческих кадров с широким использованием передовых педагогических и информационно-коммуникационных технологий, в том числе дистанционного обучения;

глубокое изучение на системной основе передового зарубежного опыта в сфере проектного и корпоративного управления, менеджмента и государственных закупок, а также подготовку предложений по совершенствованию законодательства в этой сфере;

установление тесных связей и развитие сотрудничества с ведущими зарубежными образовательными учреждениями и компаниями, реализацию с ними совместных партнерских программ по дальнейшему совершенствованию учебно-методической работы по подготовке и повышению профессионального уровня управленческих кадров в сфере проектного и корпоративного управления";


б) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"является юридическим лицом в форме учреждения и в своей деятельности подчиняется и подотчетен Национальному агентству проектного управления при Президенте Республики Узбекистан;

осуществляет на платно-контрактной основе подготовку, переподготовку и повышение квалификации управленческих кадров по специальным образовательным программам "корпоративное управление для руководящих работников", "проектное управление и государственные закупки", а также по образовательным программам магистратуры по специальностям "Проектное управление" ("Project management") и "Управление бизнесом" ("Master of Business Administration - MBA") с выдачей по окончании обучения соответствующих документов государственного образца. При этом на период обучения в Центре за обучающимися сохраняется занимаемая должность по основному месту работы";


в) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 5-банднинг биринчи хатбошисидан "Р.С. Азимов" сўзи чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 94-модда):


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) муассиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳисобланади";

иккинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)" деган сўзлар "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг" деган сўзлар "Марказ Васийлик кенгашининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига бўйсунади ва ҳисобот беради";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, шунингдек бизнесни бошқариш, лойиҳа ва корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш Марказнинг асосий мақсади ҳисобланади";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

корпоратив бошқарув соҳасида, иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари профессор-ўқитувчи кадрларининг кенг иштирокида бошқарув кадрлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш, уларнинг менежмент, маркетинг ва бизнесни бошқаришнинг замонавий усулларини эгаллаши бўйича махсус қисқа муддатли дастурларни амалга ошириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви масалалари бўйича ўқитишни ташкил этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасидаги малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурларини ишлаб чиқиш;

лойиҳа бошқаруви халқаро стандартлари асосида "Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислигида магистратура таълим дастурлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

"Бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration - МБУ") мутахассислиги бўйича иқтисодий ривожланган мамлакатларда фойдаланиладиган магистратура таълим дастурлари асосида бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрлар захирасини шакллантириш;

лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш;

лойиҳа бошқаруви ва давлат харидларининг халқаро ва миллий стандартлари бўйича ўқув қўлланмалар, маълумот берувчи адабиётлар ва бошқа материаллар ишлаб чиқиш;

илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига бошқарув кадрлари тайёрлашнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этиш;

лойиҳа бошқаруви ва корпоратив бошқарув, менежмент ва давлат қурилиши соҳасида илғор хорижий тажрибани тизимли асосда чуқур ўрганиш, шунингдек мазкур соҳада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

етакчи хорижий таълим муассасалари ва компаниялар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш, улар билан лойиҳа бошқаруви ва корпоратив бошқарув соҳасида бошқарув кадрлари тайёрлаш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш бўйича ўқув-методик ишларни янада такомиллаштириш юзасидан қўшма ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш";


13-бандда:

иккинчи хатбоши "Вазирлар Маҳкамасининг" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши "бизнесни бошқариш" деган сўзлардан кейин "лойиҳа" деган сўз билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбоши "тузилмаларнинг" деган сўздан кейин "лойиҳа бошқаруви" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг" деган сўзлар "Марказ Васийлик кенгашининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказ директорини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, Марказ директорининг тақдимномасига мувофиқ директор ўринбосарлари номзодларини келишади";

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 2-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Марказга тўлов-контракт асосида магистрлар қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси қуйидаги миқдорда белгиланади:

"Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислиги бўйича - 40 киши;

"Бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration - MBA") мутахассислиги бўйича - 40 киши";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Марказ ўқитишни тўлов-контракт асосида:

"Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислиги бўйича магистратуранинг бир йиллик таълим дастурига мувофиқ;

"Бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration - MBA") мутахассислиги бўйича магистратуранинг икки йиллик таълим дастурига мувофиқ амалга оширади.

Ўқитиш якуни бўйича давлат намунасидаги тегишли ҳужжатлар берилади";


4-банддаги "хўжалик бошқаруви органлари ва тадбиркорлик бошқа субъектларининг раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари" деган сўзлар "давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ижро этувчи ҳокимият" деган сўзлар "давлат ҳокимияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"имтиҳонларни муваффақиятли топширганда белгиланган намунадаги сертификат берган ҳолда лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 3-илованинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "бизнесни бошқариш" деган сўзлар "самарали давлат бошқаруви ва бизнес маъмуриятчилиги, лойиҳа" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 май


"Халқ сўзи", 2018 йил 15 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 398-модда