ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 й. 302-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2018 й.

N 302



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш масалаларини ҳал этишга комплекс ёндашишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланиши тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг:

ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таомлар турларини хилма-хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш ҳамда бўлинмалар самарадорлигини ошириш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;

аутсорсинг шартларида овқатланишни ташкил этишни биринчи навбатда бўлинмаларда, ҳарбий қисмларда, кичик мутахассисларни тайёрлаш ўқув марказларида ва ҳарбий даволаш муассасаларида жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

аутсорсинг бўйича умумий овқатланиш корхоналари (кейинги ўринларда аутсорсер деб аталади) хизматларига ҳақ тўлаш аутсорсернинг барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 20 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда шартнома тузилиши санасида озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади;

шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов нол ставка бўйича белгиланади;

шахсий таркибга овқат тайёрлаш учун аутсорсер томонидан истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади;

аутсорсингнинг кўрсатилган хизматлари учун нархлар (шартномалар бўйича), қоидага кўра, кўпи билан бир ойда бир мартда қайта кўриб чиқилиши керак;

аутсорсинг бўйича шартномалар тузиш умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий ва логистик базага эга бўлган талабгорларга устунлик берилган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади;

санитария қоидаларига, гигиения нормалари ва нормативларига, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга тўлиқ мувофиқ бўлиши керак бўлган овқат тайёрлаш ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш зарурат бўлганда вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати:

аутсорсинг тизимига ўтиш муносабати билан тежалган пул маблағларини биринчи навбатда ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиши шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига ва овқат сифатининг ёмонлашишига йўл қўймаслик устидан қатъий назоратни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларга амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам тақдим этилишини;

озиқ-овқат маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бевосита фермер хўжаликларидан, улгуржи савдо ташкилотлари ва уларнинг вакилларидан сотиб олинишида аутсорсерларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 апрель










































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск