язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.02.2018 й. 138-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 февралдаги

138-сон қарорига

ИЛОВА



Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки)

унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига

мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт

воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) томонидан автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мурожаат этувчи - автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома олиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома олиш учун мурожаат қилинганда эса - мазкур автомототранспорт воситасининг эгаси (юридик ёки жисмоний шахс);


автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш - бошқа модел ва модификацияларнинг агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларидан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаси конструкцияси ва таркибий қисмларининг элементларига ўзгартиришлар киритиш;


автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) - автомототранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан қайта жиҳозлашнинг аниқ тури бўйича бир марталик фаолиятни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектига бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;


автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) - тадбиркорлик субъектига автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;


автомототранспорт воситаси (қисми) таркибий қисмлари ва жиҳозлаш предметлари - автомототранспорт воситасининг конструкциясига ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари татбиқ этиладиган агрегатлар, узеллар ва деталлар;


тадбиркорлик субъекти - гувоҳнома асосида автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс;


ташкилот стандарти (Тs) - автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашнинг аниқ тури ва (ёки) аниқ марка ва моделдаги автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектига белгиланган тартибда берилган ҳужжат;


фойдаланишга оид ҳужжатлар - автомототранспорт воситасидан фойдаланишда қўллаш учун мўлжалланган ҳужжатлар.


3. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта жиҳозлашнинг мазкур турини амалга ошириш учун ушбу Низомга мувофиқ берилган гувоҳнома, қайта жиҳозлашнинг мазкур тури гувоҳномада мавжуд бўлмаган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.


4. Номерли агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Бунда, номерли агрегат (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштирилгандан кейин мазкур автомототранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилади.

Тайёрловчи ташкилотнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштиришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши зарур.


5. Автомототранспорт воситасини тайёрловчи ташкилот томонидан номерли агрегатларга қўйилган маркировканинг ўзгариши ёки йўқолишига олиб келадиган тарзда қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.


6. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш тегишли гувоҳнома ёки рухсатномасиз амалга оширилган, шунингдек автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисми тегишли гувоҳномасиз тайёрланган ҳолларда мазкур автомототранспорт воситаси фойдаланишга қўйилмайди.



2-БОБ. РУХСАТ ЭТУВЧИ ТАЛАБЛАР

ВА ШАРТЛАР


7. Қуйидагилар автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмини тайёрлашни амалга оширишдаги рухсат этувчи талаблар ва шартлар ҳисобланади:

қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

ЙҲХББ билан келишилган тегишли ташкилот стандарти (Тs) талабларига, қонун ҳужжатлари ва экология соҳасидаги норматив ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мажбурий риоя қилиш;

тегишли ҳаракатни ва (ёки) белгиланган фаолиятни бажариш ёки амалга ошириш учун ишлаб чиқариш-техника базасининг (бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари, технологик жиҳозлар, тайёргарликдан ўтган ходимлар) мавжуд бўлиши;

ёнғин хавфсизлигига, автотранспорт воситасининг сақланишига, техника хавфсизлигига риоя қилишга оид талабларни бажариш;

фақат тегишли ҳужжатлари (эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тақдим этилган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки автомототранспорт воситаси мазкур шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) мавжуд бўлган автомототранспорт воситаси эгаларига хизмат кўрсатиш;

гувоҳномада кўрсатилган доирада тегишли ҳаракатни бажариш ва (ёки) белгиланган фаолиятни амалга ошириш.



3-БОБ. ГУВОҲНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Гувоҳнома ЙҲХББ томонидан мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ 1 йил муддатга берилади.


9. Гувоҳнома олиш учун тадбиркорлик субъекти ЙҲХББга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда гувоҳнома бериш тўғрисида ариза;

тегишли ташкилот стандартининг (Тs) нусхаси;

намуналарнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган қабул синов далолатномасининг нусхаси.

Автортранспорт воситаларига газ баллон жиҳозларини ўрнатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти автотранспорт воситасининг алоҳида моделлари конструкциясининг техник лойиҳаси нусхасини ҳам тақдим этади. ДЙҲХББ мазкур хатбошида кўрсатилган ҳужжатга қўшимча равишда тегишли органлардан қуйидаги ҳужжатларни мустақил равишда сўраб олади:

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган баллонларни техник текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг нусхаси;

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан берилган газ баллон ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш бўйича лабораториянинг аккредитация гувоҳномаси нусхаси.


10. Мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари, шунингдек мазкур тадбиркорлик субъекти бажаришни ёки амалга оширишни мўлжаллаётган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият.


11. Мурожаат этувчидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Гувоҳнома олиш учун зарур маълумотлар ЙҲХББ томонидан унинг Интернет бутунжаҳон тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


13. Гувоҳнома олиш учун зарур ҳужжатлар ЙҲХББга мурожаат этувчи томонидан бевосита, почта алоқаси воситасида ёки мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


14. Гувоҳнома олиш учун ЙҲХББга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, мазкур рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйган ҳолда дарҳол мурожаат этувчига берилади (юборилади).


15. ЙҲХББ аризани мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.


16. Тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини баҳолаш тақдим этилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади, шунингдек гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор ЙҲХББ томонидан мустақил равишда қабул қилинади.


17. Тадбиркорлик субъектига гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда ЙҲХББ раҳбари мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган ва ЙҲХББнинг муҳри билан тасдиқланадиган гувоҳномани имзолайди.


18. ЙҲХББ ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда мурожаат этувчига (тадбиркорлик субъектига) гувоҳномани беради (юборади) ёки уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.


19. ЙҲХББ берилган гувоҳномалар реестрини Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда юритади, шунингдек уни ўзининг Интернет бутунжаҳон тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштиради.

Берилган гувоҳномалар реестридаги маълумотлар барча фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади.


20. Гувоҳнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:

мурожаат этувчи томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

мурожаат этувчи томонидан рухсат этувчи талаблар ва шартларга риоя этилмаслиги;

мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;

мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра тайёрланган, ЙҲХББнинг асосланган салбий хулосаси.

Гувоҳнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


21. Гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда мурожаат этувчига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш ҳақида хабарнома юборилади (берилади).

Рад этиш ҳақида ёзма хабарнома олгандан кейин мурожаат этувчи бир ой муддатда рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли.


22. Гувоҳнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, гувоҳнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчининг рад этиш сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


23. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчига аввал ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён этилмаган рад этиш сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.


24. Мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган муддат тугагандан кейин берилган такрорий ариза янги берилган ҳисобланади ва ЙҲХББ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


25. Мурожаат этувчи гувоҳнома бериш рад этилганлиги, шунингдек ЙҲХББ мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.



4-БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


26. Рухсатнома ЙҲХББ томонидан мазкур Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ 1 йил муддатга берилади.


27. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома тадбиркорлик субъектига автомототранспорт воситаси эгасининг (юридик ёки жисмоний шахснинг) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомга тегишли равишда 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклларда бериладиган аризаларига асосан берилади:

эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси - жисмоний шахслар учун (фуқаролик паспорти, 16 ёшга тўлмаганлар учун - туғилганлик ҳақида гувоҳнома, ҳарбий хизматчилар учун - ҳарбий қисм ва ҳарбий муассаса қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳнома ёки ҳарбий гувоҳнома (ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари бундан мустасно), чет эл фуқаролари учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки чет эл фуқаросининг ички ишлар органлари томонидан доимий ёки вақтинча яшаш жойи ҳақида белги қўйилган миллий паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);

автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси (техник паспорт, техник талон) ёки автомототранспорт воситасининг мазкур эгага тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси.

Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш учун тадбиркорлик субъектини танлаш унинг эгаси томонидан амалга оширилиши мумкин, бу ҳақда аризада кўрсатилади.


28. Мурожаат этувчидан мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


29. Рухсатнома олиш учун зарур маълумотлар ЙҲХББ томонидан унинг Интернет бутунжаҳон тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


30. Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ЙҲХББга мурожаат этувчи томонидан бевосита, почта алоқаси воситасида ёки мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


31. Рухсатнома олиш учун ЙҲХББга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, мазкур рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйган ҳолда дарҳол мурожаат этувчига берилади (юборилади).


32. ЙҲХББ аризани мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади.


33. Тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини баҳолаш (аризада кўрсатилган ҳолларда), шунингдек рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ЙҲХББ томонидан мустақил равишда амалга оширилади.


34. Тадбиркорлик субъектига рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда ЙҲХББ ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда:

мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда рухсатнома расмийлаштиради;

тадбиркорлик субъектига рухсатнома беради (юборади) ёки уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади;

автомототранспорт воситаси эгасини ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади;

қайта жиҳозлаш ўтказилгандан кейин қайта рўйхатдан ўтказиш учун мазкур автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларига рухсатноманинг нусхасини юборади.


35. Рухсатнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:

мурожаат этувчи томонидан мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;

тадбиркорлик субъекти томонидан рухсат этувчи талаблар ва шартларга риоя этилмаслиги;

мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;

мазкур Низомнинг 33-бандига мувофиқ тайёрланган тадбиркорлик субъектининг аризада кўрсатилган хизматларни бажара олиш имкониятини баҳолаш натижаларига кўра тайёрланган, ЙҲХББнинг асосланган салбий хулосаси.

Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


36. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда мурожаат этувчига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш ҳақида хабарнома юборилади (берилади).

Рухсатнома беришни рад этиш ҳақида ёзма хабарнома олгандан кейин мурожаат этувчи ўн кун муддатда рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли.


37. Рухсатнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчининг рад этиш сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


38. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ЙҲХББ томонидан мурожаат этувчига аввал ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда баён этилмаган рад этиш сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.


39. Мазкур Низомнинг 36-бандида кўрсатилган муддат тугагандан кейин берилган такрорий ариза янги берилган ҳисобланади ва ЙҲХББ томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


40. Мурожаат этувчи рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек ЙҲХББ мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.



5-БОБ. ГУВОҲНОМА ВА РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


41. Тадбиркорлик субъекти - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб етти иш куни ичида, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ЙҲХББга ариза бериши шарт.

Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг унга берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарган ҳолларда тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб етти иш куни ичида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ЙҲХББга ариза бериши шарт.

Ҳужжатлар мурожаат этувчи томонидан ЙҲХББга бевосита, почта алоқаси воситасида ёки электрон шаклда уларнинг қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Мурожаат этувчидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


42. Гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш ва бериш ЙҲХББ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гувоҳнома ёки рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади. Гувоҳномани қайта расмийлаштиришда ЙҲХББ берилган гувоҳномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


43. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқи вориси (меросхўри) аризада кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, ЙҲХББнинг ариза қабул қилинган сана тўғрисидаги белгиси қўйилган аризаси асосида бажаради ёки амалга оширади.


44. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тадбиркорлик субъектининг мурожаатига асосан узайтирилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


45. Гувоҳнома ёки рухсатнома йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган тақдирда мурожаат этувчининг мурожаати асосида (гувоҳнома ва рухсатнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асли илова қилинган ҳолда) уларнинг дубликати берилади. ЙҲХББ ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда гувоҳнома ёки рухсатноманинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Тадбиркорлик субъекти ўзи томонидан қайта жиҳозланган автомототранспорт воситаси эгасига қайта жиҳозлаш амалга оширилганлиги ҳақида ёзув киритилган, гувоҳнома нусхасининг тартиб рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда гувоҳнома нусхасини беради.

Мазкур гувоҳнома нусхаси тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси томонидан имзоланади, унинг муҳри билан тасдиқланади ва қайта жиҳозланган автомототранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун асос ҳисобланади.


47. Аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома ва рухсатномани бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш ва дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.


48. Гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки)

унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига

мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома олиш

СХЕМАСИ

              

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

Мурожаат этувчи

(тадбиркорлик субъекти)

     

Гувоҳномага олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Низомнинг 9-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди  ва уларни ЙҲХББга бевосита, почта алоқаси воситалари  ёки мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этади.

       

Мурожаат этувчининг

хоҳишига кўра


ЙҲХББ

         

1. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Низомнинг 9-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ бевосита мурожаат этувчидан, почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда рўйхат бўйича қабул қилади ва у ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда дарҳол мурожаат этувчига берилади (юборилади).

     


Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда


2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижасида гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида раҳбариятга таклиф тайёрлайди.

      

Ўн беш иш куни

мобайнида


3. ЙҲХББ бошлиғи гувоҳномани имзолайди ва у ЙҲХББнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.

     


4. Мурожаат этувчига гувоҳномани бериш (юбориш) ёки уни беришни рад этиш тўғрисида ёзма равишда хабар беради.

Қарор қабул қилинган

санадан бошлаб бир иш

кунидан кечикмай

5. Гувоҳномага берилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, рад ҳақидаги хабарнома мурожаат этувчига ёзма равишда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари, мурожаат этувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этган тақдирда ҳужжатларнинг такроран кўриб чиқилиши учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (тақдим этилади).



Мурожаат этувчи

(тадбиркорлик субъекти)


     

Мурожаат этувчи гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун ЙҲХББга ариза киритади.


      

Рад жавобини олгандан

сўнг бир ой мобайнида

ЙҲХББ

ЙҲХББ рад этиш сабаблари бартараф этилгани ҳақидаги ариза ва улар баратараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб, ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қилади.

     

Аризани қабул қилган

кундан бошлаб ўн

иш куни мобайнида



Низомнинг 21-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг қайта кўриб чиқиш учун қиритилган ариза қайта тақдим этилган ҳисобланади ва ЙҲХББ ушбу аризани умумий асосларда кўриб чиқади.



        




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги

бош бошқармаси бошлиғига



Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки)

унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига

мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тўғрисида


АРИЗА

    

га гувоҳнома беришингизни сўрайман

       

(ташкилот стандартига асосан фаолият предмети-Тs)

    

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

        

   

 

 

(Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида

гувоҳнома ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ)

       

      

Раҳбар








(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)


       

       

Изоҳ. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда фирма бланкасида; жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъекти учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, тадбиркорлик субъекти бажармоқчи ёки амалга оширмоқчи бўлган ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаси конструкциясининг

ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги

талабларига мувофиқлиги тўғрисида


ГУВОҲНОМА N ______

     

1.

Берилди



(тадбиркорлик субъектининг номи ва почта манзили)

     

2.

Ишлаб чиқариш участкалари манзили

     

3.

Стандартни ишлаб чиқувчи ташкилотнинг номи ва почта манзили (Ts)

            

4.

Транспорт воситасининг фаолият тури, маркаси ва тури

        


       

5.

Амал қилиш муддати:

20


йил

"


"


гача


    

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

ЙҲХББ бошлиғи







(имзо)

М.Ў.


(фамилияси, исми, отасининг исми)

     

20


йил

"


"


.




     

6. Гувоҳнома нусхаси _____-сон

 

7.


транспорт воситаси қайта жиҳозланди.

     


(транспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)

    

Тадбиркорлик субъектининг

мансабдор шахси







(имзо)

М.Ў.


(фамилияси, исми, отасининг исми)

       

20


йил

"


"


.




     

      

Изоҳ. 1, 2, 3, 4 ва 5-бандлар ЙҲХББ томонидан, 6 ва 7-бандлар эса - тадбиркорлик субъекти томонидан тўлдирилади.

2. Автотранспортни қайта жиҳозлаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти, гувоҳнома асосида қайта жиҳозланган транспорт воситасининг эгасига мазкур гувоҳноманинг кўчирма нусхасини қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги ёзув киритган ҳолда, кўчирма нусханинг тартиб рақами ва қайта жиҳозланган транспорт эгасига тақдим этилган санани кўрсатган ҳолда тақдим этилади. Мазкур гувоҳноманинг кўчирма нусхаси тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси томонидан имзоланади, муҳри билан тасдиқланади ва қайта жиҳозланган автортранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ЙҲХББ органларида қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш учун асос бўлади.






Низомга

4-ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини қайта

жиҳозлашга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

                      

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

        

Ариза берувчи

(автомототранспорт

воситасининг эгаси)

           

Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Низомнинг 27-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди ва уларни бевосита ЙҲХББга, почта алоқаси воситалари ёки мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этади.

          

Ариза берувчининг

хоҳишига кўра

ЙҲХББ

      

1. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Низомнинг 27-бандида кўрсатилган рўйҳатга мувофиқ бевосита мурожаат этувчидан, почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда рўйхат бўйича қабул қилади ва у ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда дарҳол мурожаат этувчига берилади (юборилади).


     

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда


2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижасида рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳақида рахбариятга таклиф тайёрлайди.



Ўн беш иш куни

мобайнида.


3. ЙҲХББ бошлиғи рухстаномани имзолайди.

    


4. Тадбиркорлик субъектига рухстаномани беради (юборади) ва бу ҳақда мурожаат этувчига ҳам маълум қилади.

       

Қарор қабул қилинган

санадан бошлаб бир иш

кунидан кечикмай


5. Рухсатнома берилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, рад ҳақидаги хабарнома мурожаат этувчига ёзма равишда рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг ариқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади (тақдим этилади).

         


      

Ариза берувчи

(автомототранспорт

воситасининг эгаси)


        

Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун ЙҲХББга ариза киритади.


     

Хабарнома олинган

кундан бошлаб ўн

иш куни мобайнида

       

ЙҲХББ

ЙҲХББ рад этиш сабаблари бартараф этилгани ҳақидаги ариза ва улар бартараф этилгани тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб, ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидақарор қилади.



ЙҲХББ

Кўрсатилган муддат тугагандан сўнг киритилган ариза қайта тақдим этилган ҳисобланади ва ЙҲХББ ушбу аризани умумий асосларда кўриб чиқади.

           

Ўн иш куни мобайнида

      

Ариза берувчи

(автомототранспорт

воситасининг эгаси)


       

Ариза берувчи, рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор ҳақида қарор хабарнома олган тақдирда, рухсатнома да кўрсатилган тадбиркорлик субъектига автомототранспорт воистасини бир марталик қайта жиҳозлаш амалга ошириш учун мурожаат қилади.

    

        

Рухсатноманинг амал

қилиш муддати

мобайнида



Тадбиркорлик

субъекти


Тадбиркорлик субъекти аризачининг автомототранспорт воситасида шартнома асосида қайта жиҳозлашни амалга оширади ва автомототранспорт воситасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этади.

          


Шартнома асосида

Ариза берувчи

(автомототранспорт

воситасининг эгаси)

Қайта жиҳозлашни амалга оширгандан сўнг аризачи қайта жиҳозланган автомототранспорт воситасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

        

Қайта жиҳозлашдан

сўнг 10 кун

мобайнида



            




Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги

бош бошқармаси бошлиғига



Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга

рухсатнома бериш тўғрисида

АРИЗА

    

га гувоҳнома беришингизни сўрайман

       

(қайта жиҳозлаш тури, маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, қайта жиҳозлашни амалга

ошираётган тадбиркорлик субъектининг номи ва жойлашган манзили)

    

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

        

   

 

 

(Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома

ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди талабларига мувофиқ)

       

      

Раҳбар








(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)


       

       

Изоҳ. Ариза юридик шахс - транспорт эгаси томонидан фирма бланкасида номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.






Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати хавфсизлиги

бош бошқармаси бошлиғига

________________________дан

(аризачининг фамилияси,

исми, отасининг исми)




аризачининг почта манзили:



телефон рақами:


Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга

рухсатнома бериш тўғрисида

АРИЗА

         


га гувоҳнома беришингизни сўрайман

       

(қайта жиҳозлаш тури, маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, қайта жиҳозлашни

амалга ошираётган тадбиркорлик субъектининг номи ва жойлашув манзили)

    

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:

        

   

 

 

(Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома

ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди талабларига мувофиқ)

       

      

Раҳбар








(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)


       

       








.


20


йил

"


"


.


           

        

Изоҳ. Ариза жисмоний шахс томонидан фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.






Низомга

7-ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга

РУХСАТНОМА

      

Берилди



(тадбиркорлик субъекти-юридик шахснинг номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; тадбиркорлик

субъекти-жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)

        

автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш учун


            

(транспорт воситаси маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)

   

   

Транспорт воситасининг эгаси




(юридик шахснинг номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; жисмоний шахснинг фамилияси,

исми, отасининг исми, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)

          

      

Қайта жиҳозлаш тури




            

           

Алоҳида шароит ва талаблари





       

Амал қилиш муддати:

20


йил

"


"


гача


     

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

ЙҲХББ бошлиғи







(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

      

  

Изоҳ. Мазкур рухсатнома шакли Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бланкасида тўлдирилади, рухсатноманинг кўчирма нусхаси транспорт воситаси эгасига хабарнома тариқасида, автомототранспорт воситаси қайта жиҳозлангандан сўнг уни қайта рўйхатга олишни расмийлаштириш учун ҳамда тегишлилиги бўйича транспорт воситаси рўйхатга олинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга, Тошкент шаҳар ИИББга ва вилоятлар ИИБга юборилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 февраль