язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2018 й. ПҚ-3563-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2018 й.

N ПҚ-3563



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕККЎМИР" АЖ ВА

"ШАРҒУНКЎМИР" АЖНИ "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР

ЙЎЛЛАРИ" АЖ ТАРКИБИГА ЎТКАЗИШ ҲАМДА

КЎМИР САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 8

НОЯБРДАГИ ПҚ-3380-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекэнерго" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Кўмир саноатини техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш жамғармаси фаолиятини, шунингдек, уни молиялаштириш манбаларини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 февралдаги

ПҚ-3563-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон

темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш хамда кўмир саноати

корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий

чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сонли

қарорига киритиладиган ўзгартиришлар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Белгилансинки, "Ўзбеккўмир" УК инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда тузган, амалдаги битимлари доирасида Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредитлар бўйича мажбуриятларни сўндиришни "Ўзбеккўмир" УК ўз маблағлари ҳисобидан, 2-иловага мувофиқ амалга оширади".


2. 2-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбеккўмир" УК инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тузган, амалдаги битимлар доирасида Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредитлар бўйича мажбуриятларини "Ўзбеккўмир" УК ўз маблағлари ҳисобидан сўндиришини амалга оширадиган "Ўзбеккўмир" УК кредитлари рўйхати".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 февраль