ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Миллий ва хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш /

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш Қоидалари (ЎзР ВМ 30.01.2018 й. 66-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 январдаги

66-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон

Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси

орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари) томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини белгилайди.

Ушбу Қоидалар дипломатик дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 000 000 (юз миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси (кейинги ўринларда - нақд валюта маблағлари) йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Йўловчи божхона декларацияси тўлдирилганда, олиб кирилаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган маблағларнинг жами суммаси кўрсатилади.

3. Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 000 000 (юз миллион) сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.


2-БОБ. НАҚД ВАЛЮТА МАБЛАҒЛАРИНИ ОЛИБ КИРИШ

4. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини олиб кириш чекланмаган миқдорда амалга оширилади.


3-БОБ. НАҚД ВАЛЮТА МАБЛАҒЛАРИНИ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ

5. Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди, ушбу қоидаларнинг 6-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

6. Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

резидентлар томонидан - хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;

норезидентлар томонидан - Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Бунда норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд валюта маблағларидан республика ҳудудида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланилган қолдиқ миқдори доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилади.

7. Эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ бўлган нақд валюта маблағларини олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган ҳужжатни бошқа шахсларга беришга йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахслар томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш учун асос бўладиган ҳужжатлардан бир маротаба фойдаланишга йўл қўйилади ва ушбу ҳужжатлар келгусида нақд валюта маблағларини такроран олиб чиқиб кетиш учун асос ҳисобланмайди.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


8. Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтаётганларида нақд валюта маблағларининг ҳаққоний ва тўғри декларацияланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

8-1. Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади.

9. Жисмоний шахс божхона органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 84-модда












































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск