язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Олий таълим/ Бошқалар/ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1991 й. 75-сон "Наманган шаҳрида индустриал-технология институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.1991 й.

N 75


НАМАНГАН ШАҲРИДА ИНДУСТРИАЛ-

ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Муҳандис кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш, Фарғона минтақасининг уларга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш ва унинг илмий техника потенциалини ривожлантириш мақсадларида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб Наманган шаҳрида Тошкент машинасозлик институтининг Наманган филиали негизида ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг индустриал-технология институти ташкил этилсин.


2. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3 ой муддат ичида Наманган индустриал-технология институтининг структурасини, Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, белгиланган тартибда янгидан ташкил этилган институтнинг ўқув моддий базасини ривожлантиришни назарда тутсин.


3. ЎзССЖ Молия вазирлиги Наманган индустриал-технология институтини сақлашга 1991 йилда ЎзССЖ Олий ўрта махсус таълим вазирлигига қўшимча маблағлар ажратсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов