язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2018 й. ПФ-5398-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.04.2018 й.

N ПФ-5398



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(2017 йил 29 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг

2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

ЎРҚ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг

2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва

Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил

29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори)


2017 йил 29 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ЎРҚ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 апрелдаги

ПФ-5398-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сонли Фармони 1-бандининг олтинчи хатбошидаги иккинчи гап чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли Фармонида:


а) 2-бандидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илова II-бўлимида:


1-бандининг биринчи хатбошидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сонли Фармони 10-бандининг иккинчи хатбошидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сонли Фармонида:


а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри ва унинг туманларида тартиб ўрнатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

а) даромад қисмида:

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича белгиланган солиқ тушумлари, жисмоний шахсларнинг мулкларидан олинадиган солиқлар, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиқлари, товарларнинг баъзи турлари билан савдо қилиш ва хизматларнинг алоҳида турларини кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлиқ ҳажмда туманлар бюджетлари даромадлари ҳисобига ўтказилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва бозорлардан тушаётган даромадлар Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади;

юридик шахсларнинг ер солиқларидан тушадиган тушумлар, сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ истеъмоли учун солиқ тўлиқ ҳажмда Тошкент шаҳри бюджетига йўналтирилади;

юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ тушумлари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун олинадиган солиқлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ҳамда жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги нормативларга мувофиқ тақсимланади;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети ўртасида, шаҳар бюджети қисмида, ўтказилган солиқлардан белгиланган прогнозларни ортиғи билан бажариш суммаси, Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ихтиёрида қолдирилади;

б) харажатлар қисмида:

ҳалқ таълими муассасалари, поликлиникалар, ётиш ўрнига эга бўлмаган диспансерлар, аҳолининг маданият ва дам олиши марказлари, туманлар ҳокимликлари ва уларнинг бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий ёрдам ва ижтимоий мослашиш марказлари ва ободонлаштиришга бўлган харажатлар туманлар бюджетларидан молиялаштирилиши тартиби сақланиб қолинади;

шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ички автомобил йўлларини таъмирлаш харажатлари, туманлар бюджетига ўтказилади;

туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган умум таълим мактабларининг ойлик иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган мақсадли бюджетлараро трансфертлари ҳисобига амалга оширилади;

алоҳида тоифадаги фуқароларнинг бепул ва имтиёзли йўлкираси билан боғлиқ йўловчи ташувчиларнинг даромадларининг камайган қисмини қоплаш, транспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ шаҳар йўловчи транспорти ташкилотларининг харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилади;

туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган махсус мактаблар, мактаб интернатлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг таъминоти харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади;

Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган харажатлар, мазкур кичик бандда белгиланган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилади";


б) иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори 2-иловасининг 27-позициясидаги "Тақдим этилаётган маълумотлар номланиши" графасида "инвентаризация қиймати тўғрисида" сўзлари "кадастр қиймати тўғрисида" сўзларига алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли қарорининг 4-бандидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори 19-бандининг иккинчи хатбошидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сонли қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги "3 йил муддатга" сўзлари "2018 йил 1 апрелгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори 23-бандининг:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "6 ойдан" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли қарори 10-бандининг иккинчи хатбошидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сонли қарорида:


а) 1-бандидаги "Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимликларига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандидаги:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 5-бандидаги:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига қуйидаги ваколатлар берилсин:

зарур ҳолларда маҳаллий бюджетлар параметрларига тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ўзгартириш киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг тегишли Халқ депутатлари кенгашига таклиф киритиш";

учинчи хатбошидаги "туманлар бюджетларида" сўзлари "тегишли бюджетлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар ва туманлар бюджетларининг" сўзлари "тегишли бюджетларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-бандидаги:

биринчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ""Илҳом" жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3184-сонли қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги "Бастакорлар уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий Академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сонли қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратига 2 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспорти сақлаш учун лимит ажратсин".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сонли қарорида:


а) 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ўнинчи, тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;

ўн биринчи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармасига маблағлар ажратиш йўли орқали стипендиантларни хорижий таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш, стажировка ўташи ва ўқитишни ташкиллаштиришни молиялаштириш";


б) 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Назорат-тафтиш бош бошқармаси" сўзлари "Давлат молия назорати бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-бандидаги;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси тасарруфида олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили ҳудудлар кесимида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашга оид таклифларни шакллантирадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритадилар";

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "таълим ва тиббиёт" сўзлари "таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банди қуйидагича мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонунчиликка мувофиқ белгиланган ташкилотларга".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри ва Поп тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3273-сонли қарори 12-бандининг иккинчи хатбошидаги "ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантириш солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 апрелдаги

ПФ-5398-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони иловасининг 10-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 сентябрдаги ПФ-3658-сонли Фармонининг 1-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони 1-иловасининг 3-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сонли Фармони 1-иловасининг 1-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2017 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сонли Фармони иловасининг 2-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарори 31-иловасининг 13-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори 36-иловасининг 21-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3303-сонли қарори 1-иловасининг учинчи хатбоши ҳамда унга 2-иловаси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 апрель