Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2018 й. 311-сон "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2018 й.

N 311



МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

НАНОТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нанотехнология соҳасидаги илмий тадқиқотларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг юридик шахс ташкил этмасдан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:

фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, шунингдек, нанотизимлар, наноматериаллар ва нанотехнологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, нанотехнологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда қатнашиш, нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий халқаро тенденцияларини таҳлил қилиш;

жамоавий фойдаланиладиган лаборатория фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш, олий таълим муассасаларида Марказнинг моддий-техника базасини нанотехнология соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий илмий ускуналар билан мустаҳкамлаш;

нанотехнологиялар соҳасида инновацияларни амалга ошириш мақсадида олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш;

фундаментал ва амалий илм-фанни ўқув-тадқиқот, бакалавриат ва магистратура талабаларининг лаборатория ва курс ишларини, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларни бажариш учун лаборатория базасидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда, ўқув-методик ишлар даражасини янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда иштирок этиш орқали таълим жараёнининг барча босқичлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;

халқаро алоқаларни ўрнатиш, нанотехнологиялар соҳасида ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;

нанотехнологиялар соҳасида магистр ва докторантлар тайёрлашда илмий-методик ёрдам кўрсатиш.


3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-шартнома асосидаги таълимдан тушадиган маблағлар бундан мустасно), Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


5. Марказ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй манзилидаги Физика факультети биносига жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг янгиланган уставини тасдиқласин;

Марказ тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Марказни замонавий илмий жиҳозлар билан таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молиявий ташкилотлари кредитларини жалб этиш чораларини кўрсин;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказни зарур жиҳозлар, компьютер техникаси, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий воситалар билан таъминласин;

бир ой муддатда Марказни юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш учун зарур чоралар кўрсин;

Марказ фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш, уни замонавий илмий ускуналар билан жиҳозлаш, илмий фаолиятини ўқув жараёни билан интеграциялаш бўйича биринчи навбатдаги чоралар режасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 апрелдаги

311-сон қарорига

ИЛОВА



Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети Нанотехнологиялар марказининг

ТУЗИЛМАСИ

        







Директор























































Нанотехнологияларни тадқиқ этиш ва ишлаб

чиқиш учун илмий ускуналардан жамоавий

фойдаланиш лабораторияси

3



Республикада нанотехнологияларни

қўллашнинг устувор йўналишларини

шакллантириш бўлими

2

























Нанотехнологияларни ўзлаштиришда таълим,

илм-фанни интеграциялаш бўлими

2



Нанотехнология соҳасида иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

2







             

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 10 нафар.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 апрель









































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск