ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Олий таълим/ Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи олий ўқув юртлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2018 й. ПҚ-3704-сон "Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
Қарори
08.05.2018 й.
N ПҚ-3704
Тошкент давлат аграр университетида
олий маълумотли кадрлар тайёрлаш
тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида
Республика ҳудудлари ва аграр соҳа тармоқларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларига ҳудудлар бўйича мақсадли қабул ташкил этилди.
Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалини ташкил этилиши мамлакатимиз жанубий минтақасининг аграр соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш имкониятини яратди.
Таълим жараёнининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида академик лицейлар тегишли олий таълим муассасалари тасарруфига ўтказилди, соҳа учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда аграр тармоқлар иштирокини кенгайтириш чоралари белгиланди.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида бугунги кунда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Бунда:
биринчидан, аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жадаллик билан жорий этилаётган замонавий интенсив, ресурстежамкор технологиялар ҳамда илғор тажрибалар фан дастурларида ўзининг аксини топмаганлиги, таълим йўналишлари бўйича замонавий талаблар асосида яратилган методик таъминотлар билан тўлиқ таъминланмаганлиги ҳамда университетнинг ўқув-лаборатория базаси маънан ва жисмонан эскирганлиги натижасида талабалар замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлмаётганлиги сабабли битирувчиларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашишида муаммолар мавжуд;
иккинчидан, мутахассислар тайёрлаш юзасидан эҳтиёжлар чуқур таҳлил қилинмаганлиги оқибатида соҳада илғор агротехнология, инновацион ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш каби йўналишларда олий маълумотли кадрлар етишмаслиги юзага келди;
учинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти, касбий билим даражаси, шунингдек, амалий тажрибаларини доимий ошириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг касбий салоҳиятини оширишда хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан самарали фойдаланилмаяпти;
тўртинчидан, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси таъминланмаганлиги, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг тизимли ташкил этилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олиб борилган илмий изланишларнинг соҳадаги мавжуд долзарб илмий муаммолар ечимларига қаратилмаганлиги оқибатида илмий фаолиятнинг самарадорлиги пастлигича қолмоқда;
бешинчидан, талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини қишлоқ хўжалиги экинларининг агротехник тадбирлари мавсумига мослаштирилмаганлиги ва самарали ташкил этилмаганлиги оқибатида битирувчиларнинг амалий кўникмалари талаб даражасида эмас.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, олий таълим муассасаларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий ва илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, соҳа учун юксак малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида:
Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича йўл харитаси 2-иловага мувофиқ;
Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон, Нукус, Термиз филиалларига давлат ва хўжалик бошқарув органлари, вилоятлар ҳокимликларининг буюртмаларига асосан 2018/2019 ўқув йили учун давлат гранти ҳамда тўлов контракт асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси 3-иловага мувофиқ;
2018/2019 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти асосида мақсадли қабул квотасини кадрлар буюртмачиларининг таклифларига асосан республика ҳудудлари бўйича тақсимоти 3а-иловага мувофиқ;
2018-2019 йилларда Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари уставларини икки ой муддатда тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
6. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тугатилсин ва унинг функциялари ҳамда у учун назарда тутилган молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини, шу жумладан, кредиторлик ва дебиторлик қарздорлигини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари объектларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича бошланган ишларнинг охирига етказилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Тошкент давлат аграр университети таркибидан чиқарилаётган Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти фаолиятини таҳлил қилган ҳолда унинг идоравий мансублигини аниқласин;
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин.
8. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг магистратура мутахассисликларига қабул Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилсин.
9. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга тақсимланган талабалар сони 5-иловага ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Қуйидагилар Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон, Нукус, Термиз филиалларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кадрлар буюртмачиларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
корхона ва ташкилотлар объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва устоз-шогирд тизими асосида ўтилишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқаришнинг янги меъёрий ҳужжатлари, замонавий ахборот дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш;
ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларига асосий иш жойидан қўшимча иш ҳақларини тайинлаш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар тасарруфидаги бошқармалар ва уларнинг таркибидаги корхона ва ташкилотлардан малакали, тажрибали мутахассисларни таълим жараёнида иштирокини таъминлаш;
корхона ва ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкалари учун шарт-шароитлар ҳамда кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш ва амалий машғулотлар ўтиш имкониятини яратиш.
Кадрлар буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини 2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши мумкинлиги қайд этилсин.
11. Тошкент давлат аграр университетининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК ўрнида "Ахборот-маслаҳат маркази (extension center)" ДУК ташкил этилсин.
"Ахборот-маслаҳат маркази (extension center)" ДУКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
марказ ҳудудида талабаларнинг малакавий амалиётларини ўтказиш, уларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш орқали малака ва кўникмаларини шакллантириш;
Тошкент давлат аграр университетининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари, магистрантлари ва иқтидорли талабаларининг илмий-тадқиқот тажрибаларини олиб боришлари учун шарт-шароитлар яратиш, илмий-тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва илмий салоҳиятли кадрларни тайёрлашга йўналтирилган халқаро ва давлат грантлари доирасида илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалик экинларининг коллекцияларини яратиш, мевали ва манзарали дарахтларнинг кўчатларини тайёрлаш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича мунтазам равишда маслаҳатлар, тавсиялар бериб бориш.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Нукус педагогика коллежининг Нукус шаҳри, П. Сеитов кўчаси, 12-уй манзилида жойлашган биносининг Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалига бир ой муддатда белгиланган тартибда бепул берилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан капитал таъмирланишини таъминласин.
икки ой муддатда Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тугатилаётган Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг Андижон вилояти, Андижон тумани, Куйганёр шаҳарчаси, Олийгоҳ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари, тегишли ҳудуди, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ҳамда бошқа мол-мулки Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалига белгиланган тартибда бепул берилишини таъминласин;
тугатилаётган Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг 2017/2018 ўқув йилида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларига уларнинг ўқишини тугатгунига қадар Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалида ўқишини якунлаш имкониятини яратсин;
13. Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
14. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид долзарб илмий-техник муаммолар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда илмий-тадқиқот муассасаларининг Тошкент давлат аграр университети билан ўзаро мувофиқлашган ва узвий ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда илмий ишланмаларнинг натижадорлигини ошириш юзасидан зарурий чораларни кўрсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Андижон қишлоқ хўжалиги институти тугатилиши муносабати билан унинг ишдан бўшайдиган ходимларини ўрнатилган тартибда ишга жойлаштириб бориш чораларини кўрсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Р.С. Касимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Қ.В. Акмалов ва З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3704-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар
тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3704-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон, Нукус, Термиз
филиалларига давлат ва хўжалик бошқарув органлари, вилоятлар
ҳокимликларининг буюртмаларига асосан 2018/2019 ўқув йили учун
давлат гранти ҳамда тўлов контракт асосида бакалавриат таълим
йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича
қабул квотаси
Т/р |
Шифр |
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари номи |
2018/2019 ўқув йилига қабул режаси
|
||
Жами |
шу жумладан:
|
||||
давлат гранти
|
тўлов контракт |
||||
Бакалавриат таълим йўналишлари
|
1850 |
489 |
1 361 |
||
54 |
Тошкент давлат аграр университети |
750 |
200 |
550 |
|
1. |
5410100 |
Агрокимё ва агротупроқшунослик
|
35 |
10 |
25 |
2. |
5410200 |
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)
|
70 |
15 |
55 |
3. |
5410300 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)
|
70 |
20 |
50 |
4. |
5410400 |
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)
|
40 |
10 |
30 |
5. |
5410500 |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)
|
55 |
15 |
40 |
6. |
5410800 |
Ўрмончилик
|
70 |
20 |
50 |
7. |
5410900 |
Ипакчилик ва тутчилик
|
50 |
10 |
40 |
8. |
5411000 |
Мевачилик ва узумчилик
|
40 |
10 |
30 |
9. |
5411100 |
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси
|
30 |
10 |
20 |
10. |
5411200 |
Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш
|
30 |
10 |
20 |
11. |
р/й |
Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик
|
20 |
5 |
15 |
12. |
р/й |
Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби
|
20 |
5 |
15 |
13. |
р/й |
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини
|
30 |
10 |
20 |
14. |
р/й |
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик
|
25 |
5 |
20 |
15. |
р/й |
Агрологистика
|
25 |
5 |
20 |
16. |
р/й |
Агробизнес ва инвестицион фаолият
|
40 |
10 |
30 |
17. |
р/й |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш
|
25 |
5 |
20 |
18. |
р/й |
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш
|
25 |
5 |
20 |
19. |
р/й |
Агробиотехнология
|
25 |
10 |
15 |
20. |
р/й |
Балиқчилик
|
25 |
10 |
15 |
Андижон филиали
|
500 |
145 |
355 |
||
1. |
5410200 |
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)
|
70 |
20 |
50 |
2. |
5410300 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)
|
60 |
20 |
40 |
3. |
5410400 |
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)
|
40 |
15 |
25 |
4. |
5410500 |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)
|
50 |
15 |
35 |
5 |
5410800 |
Ўрмончилик
|
40 |
10 |
30 |
6. |
5410900 |
Ипакчилик ва тутчилик
|
40 |
10 |
30 |
7. |
5411000 |
Мевачилик ва узумчилик
|
30 |
10 |
20 |
8. |
5411100 |
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси
|
40 |
10 |
30 |
9. |
р/й |
Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби
|
25 |
5 |
20 |
10. |
р/й |
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини
|
40 |
10 |
30 |
11. |
р/й |
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик
|
30 |
10 |
20 |
12. |
р/й |
Агробизнес ва инвестицион фаолият
|
35 |
10 |
25 |
54 |
Нукус филиали
|
300 |
74 |
226 |
|
1. |
5410100 |
Агрокимё ва агротупроқшунослик
|
16 |
4 |
12 |
2. |
5410200 |
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)
|
16 |
4 |
12 |
3. |
5410300 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)
|
16 |
4 |
12 |
4. |
5410400 |
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)
|
16 |
4 |
12 |
5. |
5410500 |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)
|
16 |
4 |
12 |
6. |
5410800 |
Ўрмончилик
|
16 |
4 |
12 |
7. |
5410900 |
Ипакчилик ва тутчилик
|
16 |
4 |
12 |
8. |
5411000 |
Мевачилик ва узумчилик
|
16 |
4 |
12 |
9. |
5411100 |
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси
|
16 |
4 |
12 |
10. |
5430100 |
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш
|
16 |
4 |
12 |
11. |
5450200 |
Сув хўжалиги ва мелиорация
|
16 |
4 |
12 |
12. |
р/й |
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик
|
16 |
4 |
12 |
13. |
р/й |
Агробизнес ва инвестицион фаолият
|
12 |
2 |
10 |
14. |
р/й |
Ер кадастри ва ердан фойдаланиш
|
16 |
4 |
12 |
15. |
р/й |
Гидротехника иншоотлари ва насос станциялари
|
16 |
4 |
12 |
16. |
р/й |
Зоотехния (қоракўлчилик)
|
16 |
4 |
12 |
17. |
р/й |
Зоотехния (йилқичилик ва туячилик)
|
16 |
4 |
12 |
18. |
р/й |
Балиқчилик
|
16 |
4 |
12 |
19. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари)
|
16 |
4 |
12 |
Термиз филиали
|
300 |
70 |
230 |
||
1. |
5410100 |
Агрокимё ва агротупроқшунослик
|
20 |
5 |
15 |
2. |
5410200 |
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)
|
25 |
5 |
20 |
3. |
5410300 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)
|
20 |
5 |
15 |
4. |
5410400 |
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)
|
15 |
5 |
10 |
5. |
5410500 |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (экин турлари бўйича)
|
25 |
5 |
20 |
6. |
5410800 |
Ўрмончилик
|
15 |
5 |
10 |
7. |
5410900 |
Ипакчилик ва тутчилик
|
20 |
5 |
15 |
8. |
5411000 |
Мевачилик ва узумчилик
|
30 |
5 |
25 |
9. |
5411100 |
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси
|
40 |
10 |
30 |
10. |
р/й |
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини
|
15 |
5 |
10 |
11. |
р/й |
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик
|
30 |
5 |
25 |
12. |
р/й |
Агробизнес ва инвестицион фаолият
|
15 |
5 |
10 |
13. |
р/й |
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш
|
30 |
5 |
25 |
Магистратура мутахассисликлари
|
121 |
121 |
|||
Тошкент давлат аграр университети
|
87 |
87 |
|||
1. |
5А410101 |
Агротупроқшунослик ва агрофизика (соҳалар бўйича)
|
4 |
4 |
|
2. |
5А410102 |
Агрокимё
|
3 |
3 |
|
3. |
5А410201 |
Агрономия
|
4 |
4 |
|
4. |
5А410202 |
Ўсимликшунослик (экинлар гуруҳлари бўйича)
|
7 |
7 |
|
5. |
5А410301 |
Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича)
|
6 |
6 |
|
6. |
5А410302 |
Энтомология
|
3 |
3 |
|
7. |
5А410303 |
Фитопатология
|
3 |
3 |
|
8. |
5А410401 |
Селекция ва уруғчилик (экинлар гуруҳлари бўйича)
|
6 |
6 |
|
9. |
5А410501 |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлари турлари бўйича)
|
7 |
7 |
|
10. |
5А410801 |
Ўрмончилик
|
3 |
3 |
|
11. |
5А410901 |
Ипакчилик
|
3 |
3 |
|
12. |
5А411001 |
Сабзавотчилик ва полизчилик
|
3 |
3 |
0 |
13. |
5А411002 |
Мевачилик
|
3 |
3 |
|
14. |
5А411003 |
Узумчилик ва узумни дастлабки қайта ишлаш
|
3 |
3 |
0 |
15. |
5А411004 |
Картошкачилик
|
2 |
2 |
|
16. |
5А411005 |
Мева-сабзавотчиликда биотехнология
|
3 |
3 |
|
17. |
5А411101 |
Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси
|
4 |
4 |
|
18. |
р/й |
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини
|
4 |
4 |
|
19. |
р/й |
Аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш ва ландшафтли дизайн
|
2 |
2 |
|
20. |
р/й |
Манзарали боғдорчилик
|
2 |
2 |
|
21. |
р/й |
Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги
|
3 |
3 |
|
22. |
р/й |
Тутчилик
|
3 |
3 |
|
23. |
р/й |
Балиқчилик
|
6 |
6 |
|
Андижон филиали
|
15 |
15 |
|||
1. |
5А410202 |
Ўсимликшунослик (экинлар гуруҳлари бўйича)
|
4 |
4 |
|
2. |
5А410301 |
Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича)
|
6 |
6 |
|
3. |
р/й |
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини
|
2 |
2 |
|
4. |
р/й |
Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги
|
3 |
3 |
|
Нукус филиали
|
19 |
19 |
|||
1. |
5А410102 |
Агрокимё
|
2 |
2 |
|
2. |
5А410202 |
Ўсимликшунослик (экинлар гуруҳлари бўйича)
|
4 |
4 |
|
3. |
5А410301 |
Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича)
|
4 |
4 |
|
4. |
5А410401 |
Селекция ва уруғчилик (экинлар гуруҳлари бўйича)
|
3 |
3 |
|
5. |
5А411001 |
Сабзавотчилик ва полизчилик
|
2 |
2 |
|
6. |
5А410601 |
Паррандачилик
|
2 |
2 |
|
7. |
р/й |
Наслчилик иши
|
2 |
2 |
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3704-сон қарорига
3а-ИЛОВА
2018/2019 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети
бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти асосида
мақсадли қабул квотасини кадрлар буюртмачиларининг
таклифларига асосан республика ҳудудлари бўйича
тақсимоти
Т/р |
Шифр |
Бакалав- риат таълим йўналиш- лари ва магистра- тура мутахас- сислик- лари номи
|
2018/2019 ўқув йилига қабул режаси
|
Давлат гранти жами |
Қора- қалпо- ғистон Респуб- ликаси |
Хо- разм |
Бу- хоро |
На- воий |
Самар- қанд |
Сур- хон- дарё |
Қаш- қа- дарё |
Жиз- зах |
Сир- дарё |
Тош- кент вил. |
Анди- жон |
Наман- ган |
Фар- ғона |
Тош- кент шаҳ. |
||
Жами |
шу жумладан: |
|||||||||||||||||||
давлат гранти
|
тўлов конт- ракт
|
|||||||||||||||||||
Бакалавр йўналишлари
|
750 |
200 |
550 |
200 |
0 |
1 |
19 |
22 |
6 |
2 |
1 |
37 |
36 |
45 |
3 |
1 |
3 |
24 |
||
Тошкент давлат аграр университети
|
||||||||||||||||||||
Тошкент ш:
|
750 |
200 |
550 |
200 |
0 |
1 |
19 |
22 |
6 |
2 |
1 |
37 |
36 |
45 |
3 |
1 |
3 |
24 |
||
1. |
5410100 |
Агрокимё ва агротупроқшунослик
|
35 |
10 |
25 |
10 |
1 |
1 |
2 |
2 |
2 |
2 |
||||||||
2. |
5410200 |
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)
|
70 |
15 |
55 |
15 |
2 |
2 |
3 |
3 |
4 |
1 |
||||||||
3. |
5410300 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)
|
70 |
20 |
50 |
20 |
2 |
2 |
2 |
4 |
4 |
4 |
2 |
|||||||
4. |
5410400 |
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)
|
40 |
10 |
30 |
10 |
1 |
1 |
2 |
2 |
3 |
1 |
||||||||
5. |
5410500 |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)
|
55 |
15 |
40 |
15 |
2 |
2 |
3 |
3 |
3 |
2 |
||||||||
6. |
5410800 |
Ўрмончилик
|
70 |
20 |
50 |
20 |
1 |
2 |
2 |
2 |
4 |
2 |
4 |
3 |
||||||
7. |
5410900 |
Ипакчилик ва тутчилик
|
50 |
10 |
40 |
10 |
2 |
1 |
1 |
2 |
2 |
2 |
||||||||
8. |
5411000 |
Мевачилик ва узумчилик
|
40 |
10 |
30 |
10 |
4 |
4 |
2 |
|||||||||||
9. |
5411100 |
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси
|
30 |
10 |
20 |
10 |
2 |
2 |
2 |
2 |
1 |
1 |
||||||||
10. |
5411200 |
Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш
|
30 |
10 |
20 |
10 |
2 |
2 |
1 |
1 |
2 |
2 |
||||||||
11. |
р/й |
Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик
|
20 |
5 |
15 |
5 |
1 |
1 |
2 |
1 |
||||||||||
12. |
р/й |
Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби
|
20 |
5 |
15 |
5 |
1 |
1 |
2 |
1 |
||||||||||
13. |
р/й |
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини
|
30 |
10 |
20 |
10 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
|||||||||
14. |
р/й |
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик
|
25 |
5 |
20 |
5 |
1 |
2 |
1 |
1 |
||||||||||
15. |
р/й |
Агрологистика
|
25 |
5 |
20 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|||||||||
16. |
р/й |
Агробизнес ва инвестицион фаолият
|
40 |
10 |
30 |
10 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
|||||||||
17. |
р/й |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш
|
25 |
5 |
20 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|||||||||
18. |
р/й |
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш
|
25 |
5 |
20 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|||||||||
19. |
р/й |
Агробиотехнология
|
25 |
10 |
15 |
10 |
2 |
2 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
|||||||
20. |
р/й |
Балиқчилик
|
25 |
10 |
15 |
10 |
2 |
2 |
4 |
2 |
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3704-сон қарорига
4-ИЛОВА
2018-2019 йилларда Тошкент давлат аграр университети
ва унинг филиалларида амалга ошириладиган
қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари
параметрлари
млн. сўм
Т/р |
Объектлар номи |
Қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашнинг муддатлари
|
Қуввати |
Ҳисоб суммаси* |
Шу жумладан:
|
|
2018 йил
|
2019 йил |
|||||
1. Тошкент давлат аграр университети
|
||||||
I. |
Жиҳозлаш
|
7 883,0 |
4 906,2 |
2 976,8 |
||
1.1. |
ўқув лабораториялар (7 лаборатория)
|
- |
5 696,6 |
3 821,7 |
1 874,9 |
|
1.2. |
ахборот-коммуникация техникаси
|
- |
1 586,4 |
834,5 |
751,9 |
|
1.3. |
қишлоқ хўжалиги техникаси намуналари
|
- |
600,0 |
250,0 |
350,0 |
|
Жами
|
7 883,0 |
4 906,2 |
2 976,8 |
|||
2. Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали
|
||||||
I. |
Реконструкция
|
41 535,7 |
10 663,5 |
30 872,2 |
||
1.1. |
ўқув биноси (3 объект)
|
3450 ўқув жойи |
33 215,7 |
10 663,5 |
22 552,2 |
|
шу жумладан:
|
||||||
6-сонли ўқув биноси
|
2019 й. |
790 ўқув жойи |
7 848,1 |
0,0 |
7 848,1 |
|
7-сонли ўқув биноси
|
2019 й. |
1700 ўқув жойи |
14 704,1 |
0,0 |
14 704,1 |
|
8-сонли ўқув биноси
|
2018 й. |
960 ўқув жойи |
10 663,5 |
10 663,5 |
0,0 |
|
1.2. |
талабалар турар жойлари (2 объект)
|
830 ўрин |
8 320,0 |
0,0 |
8 320,0 |
|
шу жумладан:
|
||||||
3-талабалар турар жойи биноси
|
2019 й. |
480 ўрин |
4 320,0 |
0,0 |
4 320,0 |
|
5-талабалар турар жойи биноси
|
2019 й. |
350 ўрин |
4 000,0 |
0,0 |
4 000,0 |
|
II. |
Жиҳозлаш
|
10 168,5 |
3 368,8 |
6 799,7 |
||
2.1. |
ўқув лабораториялар (9 лаборатория)
|
- |
6 266,6 |
2 105,6 |
4 161,0 |
|
2.2. |
ахборот-коммуникация техникаси
|
- |
801,9 |
413,2 |
388,7 |
|
2.3. |
мебель ва жиҳозлар |
- |
2 500,0 |
600,0 |
1 900,0 |
|
2.4. |
қишлоқ хўжалиги техникаси намуналари
|
- |
600,0 |
250,0 |
350,0 |
|
Жами
|
51 704,3 |
14 032,4 |
37 671,9 |
|||
3. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали
|
||||||
I. |
Жиҳозлаш
|
9 801,6 |
7 126,8 |
2 674,7 |
||
1.1. |
ўқув лабораториялар (11 лаборатория)
|
- |
7 707,5 |
5 678,3 |
2 029,2 |
|
1.2. |
ахборот-коммуникация техникаси
|
- |
694,0 |
398,5 |
295,5 |
|
1.3. |
мебель ва жиҳозлар
|
- |
800,0 |
800,0 |
0,0 |
|
1.4. |
қишлоқ хўжалиги техникаси намуналари
|
- |
600,0 |
250,0 |
350,0 |
|
Жами
|
9 801,6 |
7 126,8 |
2 674,7 |
|||
4. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
|
||||||
I. |
Қурилиш
|
26 000,0 |
26 000,0 |
0,0 |
||
1.1. |
ўқув биноси (1 янги объект)
|
2017-2018 йй. |
1000 ўқув жойи |
20 000,0 |
20 000,0 |
0,0 |
1.2. |
талабалар турар жойлари (1 янги объект)
|
2018 й. |
240 ўрин |
6 000,0 |
6 000,0 |
0,0 |
II. |
Жиҳозлаш
|
9 970,6 |
3 855,6 |
6 115,0 |
||
2.1. |
ўқув лабораториялар (10 лаборатория)
|
- |
6 870,6 |
2 105,6 |
4 765,0 |
|
2.2. |
ахборот-коммуникация техникаси
|
- |
1 500,0 |
500,0 |
1 000,0 |
|
2.3. |
мебель ва жиҳозлар
|
- |
1 000,0 |
1 000,0 |
0,0 |
|
2.4. |
қишлоқ хўжалиги техникаси намуналари
|
- |
600,0 |
250,0 |
350,0 |
|
Жами
|
35 970,6 |
29 855,6 |
6 115,0 |
|||
ҲАММАСИ
|
105 359,5 |
55 921,0 |
49 438,5 |
Изоҳ.
*) Якуний ҳисоб-китоб параметрлари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва тендер (танлов) савдолари натижаларига кўра аниқлаштирилади.
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3704-сон қарорига
5-ИЛОВА
Тошкент давлат аграр университети
ва унинг филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги
ва агротехнологиялар институтининг кадрлар
буюртмачилари рўйхати ва уларга тақсимланган
талабалар сони*
7. |
"Ўзпахтасаноат" АЖ
|
10 |
9. |
"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси
|
10 |
10. |
"Сифат" маркази
|
25 |
11. |
"Агробанк" АТБ
|
20 |
12. |
"Ўздонмаҳсулот" АК
|
20 |
6. |
"Ўзпахтасаноат" АЖ Андижон вилояти ҳудудий филиали
|
10 |
8. |
"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси Андижон вилояти "Озиқовқаттаъминот" филиали
|
10 |
9. |
"Агробанк" АТБ Андижон вилояти филиали
|
25 |
10. |
"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ
|
20 |
5. |
"Ўзпахтасаноат" АЖ Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали
|
5 |
7. |
"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси Сурхондарё вилояти "Озиқовқаттаъминот" ҳудудий филиали"
|
5 |
8. |
"Сурхондарёдонмаҳсулотлари" АЖ
|
5 |
5. |
"Ўзпахтасаноат" АЖ
|
4 |
7. |
"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси
|
5 |
8. |
"Ўздонмаҳсулот" АК
|
2 |
3. |
"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ
|
1 |
5. |
"Замонавий иссиқхона" МЧЖ
|
3 |
6. |
"Ўзпахтаёғ" АЖ ҳудудий корхоналари
|
1 |
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали |
19 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
2 |
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси
|
2 |
3. |
"Паррандасаноат" уюшмаси
|
2 |
4. |
"Ўзпахтасаноат" АЖ ва тизим ташкилотлари
|
1 |
5. |
"Қорақалпоқдонмаҳсулотлари" АЖ
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
|
8 |
*) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кадрлар буюртмачилари рўйхати ва талабалар сонига ўзгартириш ва қўшимча киритилиши мумкин.
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3704-сон қарорига
6-ИЛОВА
Тошкент давлат аграр университети ва унинг
Андижон, Нукус, Термиз филиаллари бакалавриат таълим
йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг
амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши
5. |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. "Ўздонмаҳсулот" АК (Тошкент шаҳри, Миробод тумани)
|
|
3. "Ўзпахтасаноат" АЖ ва ҳудудий бўлимлари (Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани)
|
||||
6. |
Ўрмончилик |
1. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани)
|
1. Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти (Тошкент вилояти Тошкент тумани)
|
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ҳудуди бошқармалари (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани)
|
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
|||
7. |
Ипакчилик ва тутчилик |
1. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани)
|
1. Ипакчилик илмий тадқиқот институти (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани) |
1. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва унинг ҳудудий "Агр пилла" МЧЖ лар |
2. Республика "Ҳайвонот боғи" (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани)
|
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
2. Ипакчилик илмий-тадқиқот институти (Тошкент шаҳри, олмазор тумани) |
||
3. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
||||
8. |
Мевачилик ва узумчилик |
1. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани) |
1. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
1. Академик М. Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Тошкент вилояти, Тошкент тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. Академик М. Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Тошкент вилояти, Тошкент тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
||
3. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти (Тошкент шаҳри Олмазор тумани)
|
3. "Маданият агробизнес" агрофирмаси (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
|||
9. |
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси |
1. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани) |
1. ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти (Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани) |
1. "Шифобахш" илмий ишлаб чиқариш маркази (Тошкент шаҳри, Бектемир тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани) |
|||
10. |
Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш |
1. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани) |
1. Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти (Тошкент вилояти Тошкент тумани) |
1. Тошкент шаҳри ободонлаштириш бош бошқармаси (Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани) |
||
11. |
Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик |
1. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани) |
1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий текшириш институти (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани) |
1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани) |
|||
12. |
Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби |
- |
1. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани)
|
2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Тошкент шаҳри Равнақ кўчаси, Мирзо-Улуғбек тумани)
|
||||
3. "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти (Тошкент шаҳри Учтепа тумани)
|
||||
4. "Ўзагролизинг" компанияси (Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани)
|
||||
5. "GALLA-ALTEG" акциядорлик жамияти (Тошкент шаҳар Яшнаобод тумани)
|
||||
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини |
1. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
1. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
1. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳри Яккасарой тумани)
|
|
2. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий -тадқиқот маркази (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (Тошкент шаҳри Яккасарой тумани)
|
2. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
||
14. |
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик |
1. ЎзР ФА Ботаника институти (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани)
|
1. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
1. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (Тошкент вилояти, Тошкент тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. ТошДАУ "Гидропоника" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
||
3. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани)
|
||||
15. |
Агрологистика |
- |
1. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани) |
3. "GALLA-ALTEG" акциядорлик жамияти (Тошкент шаҳри Яшнаобод тумани)
|
||||
16. |
Агробизнес ва инвестицион фаолият |
1. "Маданият агробизнес" агрофирмаси (Тошкент вилояти Қибрай тумани)
|
1. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. "Маданият агробизнес" агрофирмаси (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
2. Ўзбекистон деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани)
|
||
3. "Агробанк" АТБ Тошкент вилояти бошқармаси (Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани)
|
||||
4. "Ўзагросуғурта" ДАСК (Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани)
|
||||
5. Маданият Агробизнес" агрофирмаси (Тошкент вилояти Қибрай тумани)
|
||||
17. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш |
1. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
1. Академик М. М. Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (Тошкент вилояти, Тошкент тумани)
|
1. "Ўзстандарт" агентлиги (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани) |
2. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. "Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш" корхонаси (Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри) |
|||
18. |
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш |
"Фахриддин" фермер хўжалиги (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
"Замонавий иссиқхона" МЧЖ (Тошкент шаҳри, Шойхонтахур тумани) |
19. |
Агробиотехнология |
ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
1. ТошДАУ "Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази" ДУК (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
1. ЎзФА Геномика ва биоинформатика маркази (Тошкент вилояти, Қибрай тумани) |
2. ЎзФА Геномика ва биоинформатика маркази (Тошкент вилояти, Қибрай тумани)
|
2. ЎзФА Микробиология институти (Тошкент шаҳри Шойхонтахур тумани)
|
13. |
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш |
ТошДАУ Термиз филиали қошидаги ўқув-тажриба хўжалиги ДУК (Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, "Янгиобод" маҳалласи)
|
1. "Golden Fresh" МЧЖ (Термиз тумани, "Қаҳрамон маҳалласи) |
1. "Golden Fresh" МЧЖ (Термиз тумани, "Қаҳрамон маҳалласи) |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 10 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 14 май, 19-сон, 393-модда