ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2018 й. ПҚ-3703-сон "Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
08.05.2018 й.
N ПҚ-3703
САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ
МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган ислоҳотлар доирасида юқори малакали, чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш борасида бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ветеринария соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳайвонларнинг соғлиғини сақлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, давлат ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервиси сифатини ошириш, эпизоотик осойишталикни ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган рақобатбардош ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш мақсадида Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилди.
Шу билан бирга, бугунги кунда ветеринария соҳасида юксак малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда мавжуд таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Бунда:
биринчидан, ветеринария соҳасига кадрлар тайёрлашнинг мақсадли тизими мавжуд эмаслиги, мутахассислар тайёрлаш юзасидан ҳақиқий талаб ва эҳтиёжлар чуқур таҳлил қилинмаганлиги оқибатида олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар етишмаслиги юзага келди;
иккинчидан, ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлайдиган Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ўқув-лаборатория базаси маънан ва жисмонан эскирганлиги, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт бирлиги таъминланмаганлиги натижасида кадрлар тайёрлаш сифати тушиб кетишига ҳамда битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келмоқда;
учинчидан, мутахассис чиқарувчи кафедралар профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти, амалий тажрибасини узлуксиз ривожлантириб бориш, уларни амалиётдаги муаммолар ва янгиликлар билан тизимли таништириш, мазкур соҳада илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш етарли даражада йўлга қўйилмаган;
тўртинчидан, таълим жараёнида инновацион ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш, илғор ўқитиш усулларидан фойдаланиш, мутахассислик фанлари бўйича замонавий ўқув адабиётларини яратиш даражаси етарли эмас;
бешинчидан, соҳа учун кадрларни мақсадли тайёрлашнинг узлуксизлиги таъминланмаган, олий ўқув юртларига бириктирилган касб-ҳунар коллежларидаги таълим сифати талабга жавоб бермайди;
олтинчидан, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси таъминланмаган, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашда амалиёт билан узвий ҳамкорлик даражаси талабга жавоб бермайди, олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари соҳанинг долзарб илмий муаммоларига йўналтирилмаган;
еттинчидан, битирувчиларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши, уларнинг касбий фаолияти мониторинги тизимли ташкил этилмаган.
Ветеринария соҳаси кадрларини тайёрлаш тизимини мақбуллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, моддий-техника базани мустаҳкамлаш, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш салоҳиятини ошириш, юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнларини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифлари асосида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилсин ҳамда институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ўтказилсин.
2. Қуйидагилар Самарқанд ветеринария медицинаси институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги ва замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш;
ривожланган хорижий давлатларнинг ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича илғор тажрибасини ўрганиш асосида давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-методик таъминотини шакллантириш ва такомиллаштириш;
ветеринария таълими мазмунида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, инновацион ғоялари ва ишланмалари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялари бўйича билимларни акс эттириш, ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш;
хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини жалб этган ҳолда ветеринария ва чорвачилик соҳалари бўйича педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш, ўқув жараёнига замонавий таълим технологияларини ва масофадан ўқитиш усулларини жорий этиш;
профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти, касбий билим даражаси, шунингдек, амалий тажрибасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантиришда хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланиш, хорижий илмий ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва тажриба орттиришини ташкил этишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган илмий изланишларни ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда соҳанинг илмий муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш;
чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, сотишга ихтисослашган барча тоифадаги корхона, ташкилот ва хўжаликлар базасида талабаларнинг амалиётларини ташкил этиш;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда соҳа учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш, институтга бириктирилган касб-ҳунар коллежларидаги таълим сифатини ошириш;
битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ва касбий фаолияти мониторингини тизимли ташкил этиш.
3. Қуйидагилар:
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Самарқанд ветеринария медицинаси институти фаолиятини ташкил этиш бўйича йўл харитаси 2-иловага мувофиқ;
Самарқанд ветеринария медицинаси институтига давлат ва хўжалик бошқарув органлари, вилоятлар ҳокимликларининг буюртмаларига асосан 2018/2019 ўқув йили учун давлат гранти ва тўлов контракт асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси 3-иловага мувофиқ;
2018/2019 ўқув йилида Самарқанд ветеринария медицинаси институти бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти асосида мақсадли қабул квотасини кадрлар буюртмачиларининг таклифларига асосан республика ҳудудлари бўйича тақсимоти 3а-иловага мувофиқ;
2018-2019 йилларда Самарқанд ветеринария медицинаси институтида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари параметрларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг уставини икки ой муддатда тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
6. 2018/2019 ўқув йилида Самарқанд ветеринария медицинаси институтида магистратура мутахассисликларига қабул Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилсин.
7. Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга тақсимланган талабалар сони 5-иловага ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Қуйидагилар Самарқанд ветеринария медицинаси институтида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кадрлар буюртмачиларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
корхона ва ташкилотлар объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва устоз-шогирд тизими асосида ўтилишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқаришнинг янги меъёрий ҳужжатлари, замонавий информацион дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш;
ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларига асосий иш жойидан қўшимча иш ҳақларини тайинлаш;
манфаатдор вазирлик ва идоралар тасарруфидаги бошқармалар ва уларнинг таркибидаги корхона ва ташкилотлардан малакали, тажрибали мутахассисларни таълим жараёнида иштирокини таъминлаш;
корхона ва ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкалари учун шарт-шароитлар ҳамда кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш ва амалий машғулотлар ўтиш имкониятини яратиш.
Кадрлар буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини 2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши мумкинлиги қайд этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
икки ой муддатда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тугатилаётган Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси, 77-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари, тегишли ҳудуди, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ҳамда бошқа мол-мулки Самарқанд ветеринария медицинаси институтига белгиланган тартибда бепул берилишини таъминласин;
тугатилаётган Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг 2017/2018 ўқув йилида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларга уларнинг ўқишини тугатгунига қадар Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ўқишини якунлаш имкониятини яратсин.
10. Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат ветеринария қўмитаси билан биргаликда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти тугатилиши муносабати билан унинг ишдан бўшайдиган ходимларини ўрнатилган тартибда ишга жойлаштириб бориш чораларини кўрсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Р.С. Касимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Қ.В. Акмалов ва З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3703-сон қарорига
1-ИЛОВА
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
Илмий кенгаш |
|
Ректор |
|
Васийлик кенгаши |
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
Ўқув ишлари бўйича проректор |
|
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор |
|
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор |
|
Мониторинг ва ички назорат бўлими |
|
Бухгалтерия |
|
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Ўқув-услубий бошқарма |
|
Ёшлар, талабалар билан ишлаш бўлими |
|
Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими |
|
Таълим сифатини назорат қилиш бўлими
|
|
Режа-молия бўлими |
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
"Ўқув-тажриба хўжалиги" ДУК |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Магистратура бўлими |
|
|
|
Ходимлар бўлими |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ишлар бошқармаси |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими |
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот-ресурс маркази |
|
Санъат саройи |
|
|
Юрисконсульт |
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
Бош муҳандис |
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Академик лицей |
|
Талабалар турар жойи |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
Халқаро ҳамкорлик бўлими |
|
I ва II бўлимлар |
|
Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ахборот-технологиялари маркази |
|
|
|
|
|
Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими |
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Таҳририй-нашриёт бўлими |
|
|
Девонхона ва архив |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Виварий |
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
Инновацион ўқув-диагностик ва даволаш ветеринария маркази |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Кафедралар ва иммунобиотехнология илмий-тадқиқот лабораторияси |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Факультетлар |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
Ветеринария профилактикаси ва даволаш |
|
Зооинженерия |
|
Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги |
|
Биотехнология, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
Кафедралар |
|
Кафедралар |
|
Кафедралар |
|
Кафедралар |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Изоҳ: Институт (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3703-сон қарорига
2-ИЛОВА
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
фаолиятини ташкил этиш бўйича
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3703-сон қарорига
3-ИЛОВА
Самарқанд ветеринария медицинаси институтига давлат
ва хўжалик бошқарув органлари, вилоятлар ҳокимликларининг
буюртмаларига асосан 2018/2019 ўқув йили учун давлат гранти
ва тўлов контракт асосида бакалавриат таълим йўналишлари
ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул
квотаси
Т/р |
Шифр |
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари номи |
2018/2019 ўқув йилига қабул режаси
|
||
Жами |
шу жумладан:
|
||||
давлат гранти
|
тўлов контракт |
||||
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
|
800 |
275 |
525 |
||
Бакалавриат таълим йўналишлари
|
750 |
225 |
525 |
||
1. |
5440100 |
Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари)
|
55 |
20 |
35 |
2. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (майда шохли моллар касалликлари)
|
42 |
15 |
27 |
3. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (йилқи ва туя касалликлари)
|
21 |
6 |
15 |
4. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (кинология ва ит касалликлари)
|
30 |
10 |
20 |
5. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (парранда касалликлари)
|
45 |
14 |
31 |
6. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (балиқ касалликлари)
|
40 |
13 |
27 |
7. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (асалари касалликлари)
|
24 |
8 |
16 |
8. |
р/й |
Ветеринария фармацевтикаси
|
33 |
10 |
23 |
9. |
р/й |
Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари
|
60 |
20 |
40 |
10. |
р/й |
Ветеринария санитария экспертизаси
|
45 |
10 |
35 |
11. |
5410600 |
Зооинженерия (қорамолчилик)
|
23 |
8 |
15 |
12. |
р/й |
Зооинженерия (қўйчилик-эчкичилик)
|
22 |
6 |
16 |
13. |
р/й |
Зооинженерия (қоракўлчилик)
|
15 |
5 |
10 |
14. |
р/й |
Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик)
|
15 |
5 |
10 |
15. |
р/й |
Зооинженерия (паррандачилик)
|
35 |
10 |
25 |
16. |
р/й |
Зооинженерия (асаларичилик)
|
20 |
6 |
14 |
17. |
р/й |
Зооинженерия (балиқчилик)
|
20 |
6 |
14 |
18. |
р/й |
Биотехнология
|
65 |
15 |
50 |
19. |
р/й |
Ўсимликшунослик (яйлов чўл ўсимликшунослиги)
|
30 |
8 |
22 |
20. |
р/й |
Агрономия (ем-хашак экинлари)
|
45 |
15 |
30 |
21. |
р/й |
Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси
|
65 |
15 |
50 |
Магистратура мутахассисликлари
|
50 |
50 |
|||
1. |
р/й |
Ветеринария акушерлиги ва ҳайвонларнинг кўпайтириш биотехникаси
|
4 |
4 |
|
2. |
р/й |
Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси
|
4 |
4 |
|
3. |
р/й |
Кинология ва ит касалликлари
|
4 |
4 |
|
4. |
р/й |
Тренинг ва от касалликлари
|
4 |
4 |
|
5. |
р/й |
Ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси
|
4 |
4 |
|
6. |
р/й |
Балиқ касалликлари
|
4 |
4 |
|
7. |
р/й |
Асалари касалликлари
|
4 |
4 |
|
8. |
р/й |
Парранда касалликлари
|
4 |
4 |
|
9. |
р/й |
Қоракўл қўйлар селекцияси
|
3 |
3 |
|
10. |
р/й |
Зоопсихология ва наслчилик
|
3 |
3 |
|
11. |
р/й |
Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ҳамда инновацион технологияси ва сертификацияси
|
4 |
4 |
|
12. |
р/й |
Зоо-генетик-инжиниринг
|
4 |
4 |
|
13. |
р/й |
Селекция ва био-нанотехнологиялар
|
4 |
4 |
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3703-сон қарорига
3а-ИЛОВА
2018/2019 ўқув йилида Самарқанд ветеринария медицинаси
институти бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти
асосида мақсадли қабул квотасини кадрлар буюртмачиларининг
таклифларига асосан республика ҳудудлари бўйича
тақсимоти
Т/р |
Шифр |
Таълим йўналиш- лари номи |
2018/2019 ўқув йилига қабул режаси
|
Давлат гранти жами |
Қора- қалпо- ғистон Респуб- ликаси |
Хо- разм |
Бу- хоро |
На- воий |
Са- мар- қанд |
Сур- хон- дарё |
Қаш- қа- дарё |
Жиз- зах |
Сир- дарё |
Тош- кент вил. |
Анди- жон |
Наман- ган |
Фар- ғона |
Тош- кент шаҳ. |
||
Жами |
шу жумладан:
|
|||||||||||||||||||
дав- лат гран- ти
|
тўлов конт- ракт
|
|||||||||||||||||||
Бакалавр йўналишлари
|
750 |
225 |
525 |
225 |
15 |
12 |
23 |
18 |
11 |
21 |
23 |
20 |
12 |
19 |
13 |
12 |
18 |
8 |
||
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
|
750 |
225 |
525 |
225 |
15 |
12 |
23 |
18 |
11 |
21 |
23 |
20 |
12 |
19 |
13 |
12 |
18 |
8 |
||
1. |
5440100 |
Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари)
|
55 |
20 |
35 |
20 |
1 |
1 |
2 |
1 |
2 |
2 |
1 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
||
2. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (майда шохли моллар касалликлари)
|
42 |
15 |
27 |
15 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
2 |
||
3. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (йилқи ва туя касалликлари)
|
21 |
6 |
15 |
6 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||||||
4. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (кинология ва ит касалликлари)
|
30 |
10 |
20 |
10 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||
5. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (парранда касалликлари)
|
45 |
14 |
31 |
14 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
6. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (балиқ касалликлари)
|
40 |
13 |
27 |
13 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|
7. |
р/й |
Ветеринария медицинаси (асалари касалликлари)
|
24 |
8 |
16 |
8 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||||
8. |
р/й |
Ветеринария фармацевтикаси
|
33 |
10 |
23 |
10 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|||||
9. |
р/й |
Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари
|
60 |
20 |
40 |
20 |
1 |
2 |
2 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
2 |
2 |
10. |
р/й |
Ветеринария санитария экспертизаси
|
45 |
10 |
35 |
10 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||
11. |
5410600 |
Зооинженерия (қорамолчилик)
|
23 |
8 |
15 |
8 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||||
12. |
р/й |
Зооинженерия (қўйчилик-эчкичилик)
|
22 |
6 |
16 |
6 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||||||
13. |
р/й |
Зооинженерия (қоракўлчилик)
|
15 |
5 |
10 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|||||||||
14. |
р/й |
Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик)
|
15 |
5 |
10 |
5 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|||||||||
15. |
р/й |
Зооинженерия (паррандачилик)
|
35 |
10 |
25 |
10 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||
16. |
р/й |
Зооинженерия (асаларичилик)
|
20 |
6 |
14 |
6 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||||||
17. |
р/й |
Зооинженерия (балиқчилик)
|
20 |
6 |
14 |
6 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
||||||||
18. |
р/й |
Биотехнология
|
65 |
15 |
50 |
15 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
19. |
р/й |
Ўсимликшунослик (яйлов чўл ўсимликшунослиги)
|
30 |
8 |
22 |
8 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|||||||
20. |
р/й |
Агрономия (ем-хашак экинлари)
|
45 |
15 |
30 |
15 |
1 |
1 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
1 |
|||||
21. |
р/й |
Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси
|
65 |
15 |
50 |
15 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3703-сон қарорига
4-ИЛОВА
2018-2019 йилларда Самарқанд ветеринария
медицинаси институтида амалга ошириладиган
қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари
параметрлари
млн. сўм
Т/р |
Бажариладиган иш тури |
Қурилиш-таъмирлаш ишларининг муддатлари
|
Қуввати |
Ҳисоб суммаси* |
Шу жумладан:
|
|
2018 йил
|
2019 йил |
|||||
I. |
Қурилиш
|
9 500,0 |
9 500,0 |
0,0 |
||
1.1. |
ўқув биноси (1 янги объект)
|
2018 й. |
720 ўқув жойи |
9 500,0 |
9 500,0 |
0,0 |
II. |
Мукаммал таъмирлаш
|
23 047,0 |
0,0 |
23 047,0 |
||
2.1. |
ўқув бинолари (3 объект)
|
2330 ўқув жойи |
16 552,0 |
0,0 |
16 552,0 |
|
шу жумладан:
|
||||||
агроинженерия ўқув биноси
|
2019 й. |
420 ўқув жойи |
2 484,0 |
0,0 |
2 484,0 |
|
бош ўқув биноси
|
2019 й. |
1310 ўқув жойи |
10 000,0 |
0,0 |
10 000,0 |
|
ветеринария ўқув биноси
|
2019 й. |
600 ўқув жойи |
4 068,0 |
0,0 |
4 068,0 |
|
2.2. |
талабалар турар жойлари (2 объект)
|
775 ўрин |
6 495,0 |
0,0 |
6 495,0 |
|
шу жумладан:
|
||||||
1-талабалар турар жойи биноси
|
2019 й. |
400 ўрин |
3 949,2 |
0,0 |
3 949,2 |
|
2-талабалар турар жойи биноси
|
2019 й. |
375 ўрин |
2 545,8 |
0,0 |
2 545,8 |
|
III. |
Жиҳозлаш
|
15 951,1 |
5 645,5 |
10 305,6 |
||
3.1. |
ўқув лабораториялар (11 лаборатория)
|
- |
11 501,5 |
4 669,5 |
6 832,0 |
|
3.2. |
ахборот-коммуникация техникаси
|
- |
1 949,5 |
976,0 |
973,6 |
|
3.3. |
мебель ва жиҳозлар
|
- |
2 500,0 |
0,0 |
2 500,0 |
|
Жами |
48 498,1 |
15 145,5 |
33 352,6 |
Изоҳ.
*) Якуний ҳисоб-китоб параметрлари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва тендер (танлов) савдолари натижаларига кўра аниқлаштирилади.
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3703-сон қарорига
5-ИЛОВА
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг
кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга
тақсимланган талабалар сони*
Т/р |
Кадрлар буюртмачилари номи
|
Талабалар сони
|
Бакалавриат
|
750 |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
164 |
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
109 |
|
3. |
Соҳага тегишли қўшма корхоналар, корпорациялар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқалар
|
91 |
4. |
"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси
|
60 |
5. |
"Паррандасаноат" уюшмаси
|
53 |
6. |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
|
52 |
7. |
Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси
|
48 |
8. |
"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси
|
43 |
9. |
Республика "Насл-хизмат" уюшмаси
|
33 |
10. |
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси
|
23 |
11 |
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
16 |
12. |
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
|
10 |
13. |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
|
10 |
14. |
"Ўзбиокомбинат" қўшма корхонаси
|
10 |
15. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
|
7 |
16. |
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
|
7 |
17. |
"Ўзпахтаёғ" АЖ
|
5 |
18. |
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
|
3 |
19. |
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти
|
3 |
20. |
Балиқчилик илмий-тадқиқот институти
|
3 |
Магистратура |
50 |
|
1. |
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
|
15 |
2. |
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
|
12 |
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
10 |
|
4. |
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти
|
6 |
5. |
Балиқчилик илмий-тадқиқот институти
|
4 |
6. |
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
|
3 |
Жами |
800 |
*) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат ветеринария қўмитаси томонидан кадрлар буюртмачилари рўйхати ва талабалар сонига ўзгартириш ва қўшимча киритилиши мумкин.
Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3703-сон қарорига
6-ИЛОВА
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
(СамВМИ) бакалавриат таълим йўналишлари
ва магистратура мутахассисликлари бўйича
талабаларнинг амалиёт ўташ объектлари
Магистратура мутахассисликлари
|
||||
1. |
Ветеринария акушерлиги ва ҳайвонларнинг кўпайтириш биотехникаси |
- |
- |
1. Самарқанд Ветеринария медицинаси институти, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, ҳамда ихтисослашган чорвачилик хўжаликлари, Ўзбиокомбинат" қўшма корхонаси, Республика "Насл-хизмат" уюшмаси "Ўзнаслчилик" корхонаси (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси |
- |
- |
1. Вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)
|
|
2. Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси, Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик хўжаликлари (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
Кинология ва ит касалликлари |
- |
- |
1. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)
|
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Кинология федерацияси ва махсус хўжаликлар (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳар)
|
||||
Тренинг ва от касалликлари |
- |
- |
1. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти Федерациясининг ҳудудий иподромлари ва ихтисослашган ҳамда махсус хўжаликлари (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳар)
|
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
Ҳайвонлар физиологияси ва биокимёси |
- |
- |
1. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳар)
|
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
Балиқ касалликлари |
- |
- |
1. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, бозорлардаги ветеринария - санитария экспертиза лабораторияси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, балиқчиликка ихтисослашган хўжаликлари (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)
|
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти(Самарқанд ва Тошкент вилояти)
|
||||
Асалари касалликлари |
- |
- |
1. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, бозорлардаги ветеринария - санитария экспертиза лабораторияси, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси, асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)
|
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти ва Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти(Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
Парранда касалликлари |
- |
- |
1. Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, "Паррандасаноат" уюшмаси, паррандачиликка ихтисослашган корхоналар ва хўжаликлар (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)
|
|
2. Ветеринария илмий тадқиқот институти ва Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
9. |
Қоракўл қўйлар селекцияси |
- |
- |
1. Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, туман қишлоқ хўжалиги бўлими (Бухоро, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятлари)
|
2. Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти, Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти (Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
10. |
Зоопсихология ва наслчилик |
- |
- |
1. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси, Республика "Қоракўл" уюшмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик хўжаликлари туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари, ихтисослашган ва махсус хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги бўлими (Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари)
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ҳамда инновацион технологияси ва сертификацияси |
- |
- |
1. "Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг тери ва жунни қабул қиладиган тайёрлов ва қайта ишлайдиган корхоналари
|
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
12. |
Зоо-генетик-инжиниринг |
- |
- |
1. Самарқанд Ветеринария медицинаси институти, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
2. Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва ҳамда ихтисослашган чорвачилик хўжаликлари (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
||||
13. |
Селекция ва био-нанотехнологиялар |
- |
- |
1. Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
2. Ветеринария илмий тадқиқот институти, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда ихтисослашган чорвачилик хўжаликлари, "Ўзбиокомбинат" қўшма корхонаси, Республика "Насл-хизмат" уюшмаси "Ўзнаслчилик" корхонаси (Самарқанд ва Тошкент вилоятлари)
|
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 10 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 14 май, 19-сон, 392-модда