язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2018 й. ПҚ-3722-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2018 й.

N ПҚ-3722



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисида 2009 йил 20 ноябрь куни Ялта шаҳрида имзоланган 1995 йил 3 ноябрдаги Битимига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколига қўшилиш маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга оширишда жавобгар бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 399-модда