ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.05.2018 й. 3012-сон билан рўйхатга олинган 30.04.2018 й. Мактабгача таълим вазирлигининг 20/1-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-ққ/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 14 майда 3012-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мактабгача таълим вазирлиги ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2018 йил 30 апрелдаги

20/1, 10-ққ/1-сон қарорига

ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг

ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотларида (бундан буён матнда мактабгача таълим ташкилоти деб юритилади) тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.


1-БОБ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим ташкилотининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

2. Мактабгача таълим ташкилоти директори тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этилиши учун масъул ҳисобланади.

3. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни мазкур Низом билан таништириш тавсия этилади.


2-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ ҲАЁТИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4. Тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотида телефон аппаратлари мавжуд бўлган жойларда, шунингдек барча ходимлар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар осиб қўйилади.

5. Мактабгача таълим ташкилотининг гуруҳ тарбиячисида тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, шунингдек уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ёки бошқа алоқа воситалари ҳақидаги маълумотлар бўлиши зарур.

6. Тарбияланувчи мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек тарбияланувчининг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.

Тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга кузатилган ҳолат ва кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам ҳақида тўлиқ маълумот берилади.


7. Тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтда уларни ёлғиз ва назоратсиз қолдириш тақиқланади.

8. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

9. Тарбияланувчилар учун мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарида сайр ёки экскурсиялар режалаштирилганда мактабгача таълим ташкилоти директори ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хабардор қилиниши шарт.

10. Тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқилганда гуруҳ камида 2 нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб боради.

11. Мактабгача таълим ташкилотига олиб келишда тарбияланувчини ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакили) уни шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши лозим.

Мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси, ёки ота-она томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакилига) топшириши лозим.

12. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратилишини назорат қилиш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши мумкин.

13. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир қаватида ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларда фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда тарбияланувчиларни эвакуация қилиш режаси жойлаштирилади.

14. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим ташкилотининг навбатчиси ёки тунги тарбиячиси ҳар куни соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим ташкилотида мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида маълумот беради.

15. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:

мактабгача таълим ташкилоти ҳудудига кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;

гуруҳда мавжуд бўлган жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.


16. Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида, шунингдек гуруҳларда инсон учун хавфли бўлган ўсимлик ва буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.


3-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ СОҒЛИҒИНИ

МУСТАҲКАМЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

17. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш давлат мактабгача таълим ташкилотининг тиббиёт ҳамшираси ҳамда мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

18. Гуруҳ тарбиячиси эрталаб тарбияланувчиларни қабул қилиб олгандан кейин, тарбияланувчиларнинг соғлиги гуруҳ тарбиячилари томонидан ҳамшира назоратида кўрикдан ўтказилади.


19. Ёз мавсумида тарбияланувчилар сайр ва экскурсияларга енгил бош кийимлари бўлган ҳолда олиб чиқилади.


20. Тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотида қуёш ванналари, сув ҳавзаларида чўмилиш, турли жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этилади. Бунда мазкур тадбирлар гуруҳ тарбиячилари ва тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилади.

21. Жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия ва турли ўйинлар шаклида амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 426-модда








































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск