Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 21 (1241) 22 май /

Нуқтаи назар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СОЛИҚ ИСЛОҲОТИДАГИ ХАТАРЛАР


29 март куни "Ўзэкспомарказ"да Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасининг (кейинги ўринларда - Концепция) расмий тақдимоти ўтказилгандан буён қарийб икки ой ўтди. Интернет тармоғида уни қувонч билан қарши олишдан тортиб буткул рад этишгача минглаб фикрлар билдирилди. Ушбу мақолада Концепция амалга оширилганда юзага келиши эҳтимоли бўлган хатарлар хусусида сўз юритамиз.


Солиқ ислоҳоти - ҳаётий зарурат. Унга доир муаллифнинг таклифлари "Солиқ ва божхона хабарлари" газетасининг 3.04.2018 йилдаги 14-сонида (рус тилида - "НТВ" газетасининг 27.03.2018 йилдаги 13-сонида) чоп этилган. Бироқ у таклиф этилган вариантда амалга оширилса, бу ҳолда ислоҳотларни йўққа чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хатарларни инобатга олиш зарур.



Умумий хатарлар


1. Солиқ юки бир лаҳзада пасайтирилганда бюджетдаги катта дефицит юзага келиши хатари.

Ўзбекистон солиқ тизимини ривожлантиришда солиқ юкини аста-секин (эволюцион) пасайтириб бориш ҳамда ўтган асрнинг 90-йиллари бошидан ҳозирги пайтгача бўлган даврда республикамизнинг ҳаддан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳолисини иш билан таъминловчи асосий манба саналган кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш йўлидан борилди:

q фойда солиғи ставкаси 37%дан 14%гача пасайтирилди;

q ЯИТ ставкаси - 40%дан 25%гача (кичик бизнес учун - 15%гача);

q ЖШДСнинг юқори ставкаси - 45%дан 22,5%гача;

q ҚҚС ставкаси - 30%дан 20%гача (тўғри, 20%лик ставка 90-йиллар охиридан буён сақланиб қолмоқда);

q ЯСТ ставкаси - 15%дан (2001 йилда) 5%гача (2017 йилда);

q солиқларнинг ЯИМга нисбатан умумий улуши (ижтимоий суғуртасиз) - 38%дан (1992 йилда) 20,3%гача (2017 йилда);

q солиқлар ва тўловларнинг ЯИМга нисбатан улуши (ижтимоий суғуртани ҳисобга олганда) - 50%дан (1992 йилда) 31%гача (2017 йилда).

Яъни республикамизда солиқ юки мунтазам камайиб борган.

Таклиф этилаётган солиқ ислоҳоти 17-20 трлн сўм ёки барча даромадларнинг 20-25%и миқдоридаги бюджет ва ижтимоий жамғармалар маблағлари йўқотилишига олиб келиши мумкин. Концепция муаллифларининг фикрича, дефицит вақтинчалик бўлиб, қуйидагилар ҳисобига қопланади:

q тадбиркорларнинг хуфия даромадлари легаллаштирилиши. Бироқ ҳар қандай ислоҳот дарҳол самара бермайди. Энг яхши ҳолатда, таркибий ислоҳотлар ва маъмурий тизим ислоҳотини амалга ошириш шарти билан, даромадларнинг легаллаштирилиши кам деганда 3 йилдан аввал рўй бермайди (рўй бермаслиги ҳам мумкин);

q жамғарилган захиралар. Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида 27 млрд АҚШ долларидан ортиқ маблағ жамғарилган. Бироқ Жамғарманинг асосий вазифаси - йирик лойиҳаларни инвестициялаш, мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш. Жамғарма маблағларини сарфлаб қўйишимиз, бюджетга тушумларнинг эса тикланмаслиги хавфи мавжуд;

q ноинфляцион манбалар. Булар ташқи қарзлар бўлиши мумкин. Э

...
Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск