Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 21 (1241) 22 май / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2018 й. ПҚ-3720-сон "Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2018 й.

N ПҚ-3720



ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Молия бозори ва давлат активлари бўйича даромадлар тушумини назорат қилиш бошқармаси тугатилсин ҳамда бўшаётган 5 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига ўтказилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (кейинги ўринларда - Марказ) балансидаги бинолари, иншоотлари ва бошқа моддий-техника қимматликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг Васийлик кенгаши таркиби ва ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


10. Белгилансинки, Марказ мавжуд ваколатлари билан бир қаторда:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви масалалари бўйича ўқитишни ташкил этади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг лойиҳа бошқаруви соҳасида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурларини ишлаб чиқади;

лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрлар захирасини шакллантиради;

лойиҳа бошқаруви соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқади ва амалга жорий этади;

лойиҳа бошқарувининг халқаро ва миллий стандартлари бўйича ўқув қўлланмалар, ахборот берувчи адабиётлар ва бошқа материаллар ишлаб чиқишни амалга оширади.

11. Марказда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб:

ҳар йилги қабул квоталари 40 кишидан иборат бўлган магистратура таълим дастури асосида "Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви соҳаси бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда белгиланган намунадаги сертификатлар берилган ҳолда, махсус курслар ташкил этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда белгиланган тартибда:

магистрлар тайёрлаш соҳасидаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, "Лойиҳа бошқаруви" магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасида олий таълим давлат таълим стандартини тасдиқласин;

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига "Лойиҳа бошқаруви" магистратура мутахассислигини киритсин.


13. Марказ икки ой муддатда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларини хорижда қисқа муддатли стажировкалар ўташни ва лойиҳа бошқаруви соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни кенг жалб қилишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар, шунингдек, давлат компаниялари билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 майдаги

ПҚ-3720-сон қарорига

1-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим

марказининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

              

1. Ш.М. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори, Кенгаш раиси

2. Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

3. М.Б. Нурмуродов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

4. Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

5. И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

6. А.И. Ахмедходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

7. В.Ю. Пак

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

8. Б.Ф. Ганиходжаев

-

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази директори, Кенгаш котиби

              

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда мазкур лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар ушбу кенгаш таркибига киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 майдаги

ПҚ-3720-сон қарорига

2-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

                  

...
Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск