ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2018 й. 6-сон "Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2018 й.

N 6




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш, вилоятнинг шаҳар ва туманлари инфратузилмасини такомиллаштириш, вилоят ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг фаровонлигини таъминловчи кенг кўламли дастурларда белгиланган тадбирларни амалга оширишда қўшимча молиявий манбалардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб ҳисоблансин:

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда унинг муассислигида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ажратмалари;

давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Тошкент вилояти инфратузилмасини яхшилаш, унинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг молиявий манбаларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь
































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск