язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Умумий концептуал саволлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2018 й. ПҚ-3527-сон "Техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2018 й.

N ПҚ-3527



ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

АСОСЛАР ВА ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ҲИСОБ-КИТОБЛАР    ЭКСПЕРТИЗАСИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган дастурлар доирасидаги техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, лойиҳалар экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида"ги 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли ва "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида"ги 2018 йил 8 январдаги ПҚ-3464-сонли қарорларига мувофиқ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

тасдиқланган техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб- китоблари бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш тақиқланади;

лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан ижобий хулоса берилган ҳолдагина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади;

лойиҳаларни амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда лойиҳалар техник-иқтисодий асослари ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари бўйича Марказнинг ўрнатилган тартибдаги комплекс экспертизаси натижалари бўйича ижобий хулосаси мавжуд бўлмаган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ва пудрат ташкилотларининг номини кўрсатиш тақиқланади.


2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандидаги талаблар Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш концепциялари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек, давлат корхоналарининг, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик субъектларининг, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган бошқа лойиҳаларга нисбатан жорий этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 февраль