язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Умумий концептуал саволлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2018 й. 274-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш Давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2018 й.

N 274



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ

ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) юридик шахс мақомига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган, улар бўйича молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлашга даъват этилган молиявий муассаса ҳисобланади;

б) қуйидагилар:

давлат ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни навбатдаги ойда молиялаштириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг маблағлари ҳар ойда, тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда;

Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан, унинг валюта маблағларининг бўш турган қолдиқларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар Жамғармага ўтказилади;

в) Кузатув кенгаши томонидан берилган ваколатлар доирасида Жамғарманинг операцион фаолиятини бошқариш, шу жумладан, шартномалар (контрактлар) тузиш, тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатлар Жамғарма Ижро этувчи директорининг ўринбосари зиммасига юкланади.


2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқиш ҳамда уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб аталади), давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Тоза ичимлик сув" жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси) (кейинги ўринларда давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари деб аталади) маблағлари ҳисобига шакллантирилган Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни молиялаштириш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини молиялаштириш;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва инвестициялаш жараёнларига жорий этиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғарма Ижро этувчи директорига, зарурият бўлганда, Жамғарма тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳар йили август ойигача ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврда маблағлар тушишининг прогноз ҳажмларини Жамғармага тақдим этсинлар.


5. Жамғарма Ижро этувчи директори Жамғарманинг тасдиқланган тузилмага мувофиқ малакали кадрлар билан тўлдирилишини бир ой муддатда таъминласин.


6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда - Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини жойлаштириш учун бинолар ажратиш тўғрисида ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси (С.Р. Холмурадов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда - Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани унинг буюртманомаларига биноан белгиланган тартибда Ҳукумат ва шаҳар алоқа воситалари билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 апрелдаги

274-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш

давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси

Ижро этувчи дирекциясининг

тузилмаси

                 

                 


Кузатув кенгаши









































Ижро этувчи директор



















































       

Ижро этувчининг директорнинг биринчи ўринбосари




Ижро этувчи директорнинг

ўринбосари











Юридик бюро

2































            

Лойиҳаларни бюджет маблағлари ҳисобига

молиялаштириш бошқармаси

13



    

Ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва уларнинг амалга

оширилиши мониторинг бошқармаси

7



Молиявий менежмент

бўлмими

5







































     

Лойиҳаларни давлат мақсадли жамғармалари

ҳисобига молиялаштириш бошқармаси

7



      

Лойиҳларни Халқаро молия институтлари

ва Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига молиялаштириш бўлими

5



Ходимлар билан ишлаш бўйича инспектор

1







































        

АКТ ва ахборот хавфсизлиги хизмати

3



       

Марказлаштирилмаган инвестицияларни ҳисобга олиш бўлими

5



Маъмурий-хўжалик

хизмати

2



















































         

Биринчи бўлим

2














      

        

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 55 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель