ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 03.05.2018 й. 309/36-5-сон "Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 309/36-5



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БАЪЗИ

ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРГА НОМ

БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 й, 41-сон, 448-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида"ги 295-сонли ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 й, 41-42-сон, 483-модда) қарори, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 24 октябрдаги 845-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берган таклифлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги 01-05/121-1-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари хулосасига асосан, ҳалқ депупатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент шаҳридаги Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р. Жўраев), туман ҳокимликлари, ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар:

Баъзи географик объектларга янги номлар берилиши ва номлари ўзгартирилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилсин ҳамда ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилисин.



Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгаши сессияси раиси                                                       Х. Бабаханов






Қарога

ИЛОВА



Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент

шаҳридаги баъзи географик объектлар

РЎЙХАТИ

          

N

Жойнинг ҳозирги

номи

Жойнинг янги

номи

Изоҳ

1.

"Истиқлол" санъат саройи

Халқлар Дўстлиги саройи

Саройнинг аввалги номини тиклаш мақсадида.

Чилонзор тумани

2.

"Истиқлол" санъат саройи

олд майдони

Халқлар Дўстлиги майдони

Майдон номини сарой билан уйғунлаштириш

мақсадида. Чилонзор тумани


3.

"Бунёдкор" метро бекати

Халқлар Дўстлиги метро бекати

Метро бекатини нг аввалги номини тиклаш

мақсадида. Чилонзор ва Шайхонтоҳур тумани

4.

Тошкўча кўчаси

Шоаҳмад Шомаҳмудов кўчаси

Иккинчи жаҳон уруши даврида юксак инсоний

фазилатларни намоён этган шахс. Шайхонтоҳур тумани,

"Обиназар" ва "Жарариқ" маҳалласи


5.

Янги Байналминал кўчаси

Сеул кўчаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги

01-05/121-1-сонли йиғилиш баёни асосида.

Чилонзор тумани

   


"Тошкент оқшоми", 2018 йил 4 май










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск