ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2018 й. 190-сон "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.03.2018 й.
N 190
ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 9 мартдаги
190-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига
йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ
бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий
жазолардан ажратмалар миқдорларига
киритилаётган қўшимча
Қуйидаги таҳрирдаги 36-позиция қўшилсин:
" |
36. |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
|
10 |
|
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
|
10 |
" |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 12 март