ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2018 й. 190-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 мартдаги

190-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни

ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган

шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволини яхшилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш ва реабилитация сифатини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ва технологик янгилашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.

4. Жамғарма фаолиятини бошқариш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Жамғарманинг маблағлари:

ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлашни;

ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш лойиҳаларини амалга оширишни;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, ҳаёт фаолияти чекланганлигини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишни;

ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни;

ногиронлиги бўлган шахслар учун йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашишни;

ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш мақсадларини молиялаштириш учун сарфланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


7. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори раислик қилувчи Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Агентлик директори томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва кўмаклашувчи жамоат бирлашмалари вакиллари киритилади.

Кенгаш мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.


8. Кенгаш мажлиси ҳар чоракда бир маротаба, зарур бўлганда навбатдан ташқари чақирилади.


9. Кенгаш:

ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тадбирлар Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини белгилайди;

зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғармага хорижий кредитлар ва грантлар жалб этилишига кўмаклашади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


10. Агентликнинг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

11. Ишчи орган:

Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Жамғарманинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича даромадлари ҳисобини юритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан техник ва молиявий назоратни олиб боради;

ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ҲИСОБ,

ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Агентликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.

13. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.


14. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Агентлик мажлисида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқланади.

15. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.


16. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси томонидан назорат қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни  ривожлантириш  агентлигининг

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш

жамғарма фаолиятини бошқариш, маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

I-босқич

Жамғарманинг

ишчи органи

         

Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, ҳалқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайрияоари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жарима суммаси

ундирилган вақтда

Доимий

II-босқич

Жамғарманинг ишчи

органи

Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харакатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.

Ҳар йили

1 декабргача

Доимий

Ҳар чоракда



III-босқич

Жамғарма фаолиятини

бошқариш кенгаши

    

Ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тадиқлайди.

        

Ҳар йили бир

маротаба

Доимий

 

Доимий








IV-босқич

Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши


Жамғарма маблағларидан: ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлашга;

ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш лойиҳаларини амалга оширишга;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш. организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, ҳаёт фаолияти чекланганлигини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишга:

ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга;

ногиронлиги бўлган шахслар учун йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашишга;

ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш мақсадларини молиялаштиришга фойдаланилади.




Тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ











V-босқич

Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши


Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқлаш;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги мажлисида кўриб чиқади ва хар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.



Ҳар йили бир маротаба. зарур бўлганда қайта





Ҳар йили бир маротаба




       

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 март








































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск