язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ АВ 14.06.2016 й. 2801-сон билан рўйхатга олинган ССВ, МВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 14.06.2016 й. 2801-сон билан рўйхатга

олинган ССВ, МВ Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 03.04.2018 й. 2801-1-сон билан рўйхатга олинган

ССВ, МВ Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ҳамда 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлар (бундан буён матнда муҳтож ногиронлар деб юритилади), шунингдек пенсия ёшидаги муҳтож шахслар мазкур Низомнинг 1-иловасидаги протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.



6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


16 ёшгача бўлган ногирон болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронларга ногироннинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида тиббий хулоса расмийлаштирилади.



9-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


9. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар 6 ойгача, муҳтож ногиронларга берилган тиббий хулосалар эса, ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб, қайта ногиронликка ўтиш муддатигача ёки улардан фойдаланиш муддатигача берилади.



14-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.



Низомга 5-илова 4-бандининг олдинги таҳрири


4. Қўлтиқ таё??а:

битта оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти тўлиқ бузилган ҳолатлар ҳамда анатомик дефектларда.



Низомга 5-илова 5-бандининг олдинги таҳрири


5. Ҳассага:

бир оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти қисман бузилган ҳолатларда, шунингдек мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;

кўзи ожизларга.