ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.02.2018 й. 112-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 15 февралдаги

112-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг

метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ давлат метрология хизматлари органларига (кейинги ўринларда ДМХ деб аталади), аккредитацияланган лабораторияларга ҳамда тиббиётда қўлланиши лозим бўлган ва қўлланадиган ўлчаш функцияларига эга тиббий техникани (кейинги ўринларда ЎФТТ деб аталади) метрологик текширувдан (қиёслаш)дан ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Давлат метрологик текшируви ва назорати алмашиши доирасидан ташқарида қўлланадиган ЎФТТ қиёслашга ушбу Низомда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин.


2. Ўқув (намойиш қилиш) мақсадлари учун қўлланадиган ЎФТТ қиёслашдан ўтказилмайди.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

ўлчаш функцияларига эга тиббий техника (ЎФТТ) - меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлган тиббий техника;

қиёслашлараро интервал - ўлчаш техникаси воситаларининг икки марта навбатма-навбат қиёслаш орасидаги вақт оралиғи;

қиёслаш тамғасининг босма изи - ўлчаш техникаси воситаси ёки техник ҳужжатга босилган ва ўлчаш техникаси воситасини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситасини, жумладан ростловчи қурилмаларни ҳар қандай санкцияланмаган киришдан ҳимоялаш учун мўлжалланган белги;

ЎФТТни қиёслаш - ЎФТТнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида ДМХ (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;

қиёсловчи - аккредитацияланган лабораториянинг зарур малакага эга бўлган, аниқ ўлчаш тури бўйича тайёрловдан ўтган ва ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш ҳуқуқига аттестацияланган мутахассиси;

ариза берувчи - ЎФТТни қиёслашдан ўтказишдан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс.


4. Давлат метрологик текшируви ва назоратидан ўтказилиши лозим бўлган ЎФТТ ишлаб чиқаришдан фойдаланишга чиқарилишда, таъмирлашдан сўнг, шунингдек, фойдаланиш жараёнида ДМХ органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) (кейинги ўринларда органлар деб аталади) томонидан қиёслашдан ўтказилади.


5. Қиёслаш меъёрий ҳужжатларга ва ДМХ органлари томонидан тасдиқланган қиёслаш усулларига мувофиқ ўтказилади.


6. ЎФТТ қўлланишга яроқлилигининг тасдиқланиши ёки ЎФТТ қўлланишга яроқли эмас деб тан олиниши қиёслаш натижаси ҳисобланади.


7. ЎФТТни ишлаб чиқаришдан ёки таъмирлашдан чиқарадиган, ЎФТТни олиб келадиган ва уни фойдаланиш мақсадида ишлатадиган юридик ва жисмоний шахслар ЎФТТни ўз вақтида қиёслашга тақдим этишлари шарт.


8. МДХ органлари ЎФТТ қиёсловини ариза берувчи томонидан тузиладиган ариза асосида амалга оширади.


9. ЎФТТ қиёслови:

стационар қиёслаш лабораторияларида;

кўчма қиёслаш лабораторияларида;

бевосита ЎФТТ жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан (ЎФТТ транспортда ташиш имкони мавжуд бўлмаганда) ўтказилади.


10. ЎФТТ қиёслашга етказишни ариза берувчи таъминлайди.


11. Қиёслаш ишлари ЎФТТдан фойдаланиш жойига бориб, ариза берувчининг ҳудудида бажарилганда ариза берувчи белгиланган талабларга мувофиқ қиёслаш шароитлари, жумладан қиёслашни амалга ошираётган ДМХ органига тегишли қиёслаш ва ёрдамчи воситаларини қиёслаш жойига олиб бориш ва олиб келишни таъминлаши керак.



2-БОБ. ЎФТТни ҚИЁСЛАШГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


12. Қиёслаш ариза берувчининг ёзма аризасига кўра ўтказилади. Қиёслаш имконияти қиёслашни ўтказадиган ДМХ органи томонидан ёзма ариза берилган кундан бошлаб уч иш куни давомида кўриб чиқилади.


13. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

ариза берувчининг номи ва реквизитлари;

ЎФТТ номи, тури (белгиси), метрологик тавсифлари, миқдори ва ишлаб чиқарувчи мамлакат;

аризага илова қилинадиган меъёрий, техник ва илова қилинган ҳужжатлар рўйхати;

ЎФТТ қиёслаш билан боғлиқ харажатларни тўлаш кафолатланган мажбурият.


14. Ариза берувчи ДМХ органларига қуйидагиларни тақдим этади:

ЎФТТ, уни транспортда ташиш имконияти бўлмаган тақдирда эса - ваколат берилган қиёсловчиларга синовлар ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлаш;

ЎФТТдан фойдаланиш ҳужжатлари;

қиёслаш усули ва воситаларини регламентловчи меъёрий ҳужжат.


15. ЎФТТнинг қиёслашда бўлиш вақти 15 иш кунидан ошмаслиги керак, вақт нормаси қиёслаш усулининг меъёрий ҳужжатига (кейинги ўринларда МҲ деб аталади) асосан кўрсатилган муддатдан ошадиган, бироқ 30 иш кунидан ошмайдиган ЎФТТ бундан мустасно.


16. Қиёслаш ишларини ўтказиш шартлари ариза берувчи ва ДМХ органлари ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.



3-БОБ. ЎФТТни ҚИЁСЛАШНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


17. ЎФТТ қиёслаш ушбу Низомга иловадан схема бўйича амалга оширилади.


18. ЎФТТ бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт қиёслашлардан ўтказилади.


19. Бирламчи қиёслашдан ЎФТТ ишлаб чиқаришдан чиқишида ёки уни таъмирлашдан сўнг ўтказилади.


20. Бирламчи қиёслашдан барча ЎФТТ нусхалари ўтказилиши лозим, метрологик аттестациялашдан ўтказилган ЎФТТ бундан мустасно.


21. Даврий қиёслашдан фойдаланишда ёки сақлашда бўлган ЎФТТ ўтказилади.


22. ЎФТТни фойдаланиш (сақлаш) вақтида навбатдан ташқари қиёслаш қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

узоқ (битта қиёслашлараро интервалдан ортиқ) муддат сақлангандан сўнг ЎФТТни фойдаланишга киритишда;

ЎФТТнинг МҲда кўрсатилган фойдаланиш шароитлари бузилганда;

ЎФТТ қониқарсиз ишлаганда.


23. Инспекцион қиёслаш давлат метрологик назоратини амалга оширишда ЎФТТнинг қўлланишга яроқлилигини аниқлаш учун ўтказилади.


24. Инспекцион қиёслашни инспекцион қиёслаш талабларига мувофиқ қиёслаш усулининг МҲда кўзда тутилган тўлиқ ҳажмда ўтказмасликка йўл қўйилади.


25. Инспекцион қиёслаш натижалари қиёслаш далолатномасида акс эттирилади.


26. Инспекцион қиёслаш текширилаётган юридик ёки жисмоний шахс вакилининг иштирокида ўтказилади.


27. Эксперт қиёслаш ДМХ органлари, тергов, прокуратура ёки суд органларининг қарори бўйича ўтказилади. Қиёслаш натижалари бўйича ДМХ органининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади.


28. Эксперт қиёслашни ўтказишда манфаатдор томонларнинг вакиллари қатнашиши мумкин.



4-БОБ. ЎФТТни ҚИЁСЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


29. Қиёслаш натижаларига кўра ЎФТТ қўлланишга яроқли деб тан олинган тақдирда ўлчаш воситасини қиёслаш сертификати берилади, шунингдек, ЎФТТга ёки унинг техник ҳужжатига қиёслаш усулининг МҲга асосан қиёслаш тамғасининг босма изи қўйилади.


30. Қиёслаш натижаларига кўра ЎФТТ қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда ўлчаш воситасининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома ёзиб берилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. ЎФТТни қиёслаш ишлари учун ҳақ тузилган шартнома шартларига мувофиқ, ариза берувчи томонидан тўланади.

Юридик ёки жисмоний шахс аризасига кўра эксперт қиёслаш ўтказиш ишлари учун ҳақ ариза берувчи томонидан тўланади.


32. Қиёслаш ишларининг тегишли тарзда бажарилмаганлиги ва тегишли меъёрий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилинмаганлиги учун қиёслашни бажарган ДМХ органи жавоб беради.


33. ДМХ органи ЎФТТ ариза берувчига топширилгунга қадар қиёслаш натижаларининг ишончлилиги учун жавоб беради.


34. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


35. ЎФТТни қиёслаш натижаларидан норози бўлган тақдирда манфаатдор томон Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ёки бевосита суд органларига мурожаат қилишга ҳақли.

36. ЎФТТни қиёслаш бўйича бошқа қоидалар Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар ягоналигини таъминлаш тизимининг меъёрий ҳужжатларига асосан тартибга солинади.






Низомга

ИЛОВА



Ўлчаш функцияларга эга тиббий

техникани қиёслашдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати



1-босқич

Ариза

берувчи


    

1. ЎФТТни қиёслашдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. ДМХга ариза беради.

  


Ариза берувчи

хоҳишига кўра
































2-босқич

ДМХ

органи


    

Ариза қуйидаги ҳолатларда кўриб чиқилади:

- ЎФТТни қиёслашдан ўтказишнинг техник имконияти мавжуд бўлганда, ариза берувчи билан шартнома тузиладн;

- ЎФТТни қиёслаш имконияти мавжуд бўлмаганда, ариза берувчи қиёслаш имконияти йўқлиги сабаблари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.

     


Уч иш куни

давомида












































3-босқич

Ариза

берувчи


   

ДМХ идорасига қиёслаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

- ЎФТТ, ташиш имкони бўлмаганда, ваколатли қиёсловчиларга қиёслашдан ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайди:

- фойдаланиш ҳужжати:

- қиёслаш усули ва воситаларини регламентловчи меъёрий ҳужжат.

     


Шартномада

белгиланган

муддатларда












































4-босқич

ДМХ

органи


    

ЎФТТни қиёслашни ўтказишда:

- қиёслашнинг ижобий натижаларига кўра ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификати тақдим этилади:

- қиёслашнинг салбий натижаларига кўра ўлчаш воситасининг қўллашга яроқсизлиги тўғрисида (МҲ тегишли бандининг рақами кўрсатилган ҳолда) хабарнома тақдим этилади.

     


   

15 иш куни давомида, вақт нормаси қиёслаш усулининг меъёрий ҳужжатига асосан кўрсатилган муддатдан ошадиган, бироқ 30 иш кунидан ошмайдиган ЎФТТ бундан мустасно.

  




















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 февраль






























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск