Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2004 й. 116-сон "Муддатли ҳарбий, муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2004 й.

N 116



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ, МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН

ФУҚАРОЛАРНИ БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:

муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - резервга;

муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - захирага бўшатилсин.


2. 1977-1986 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2004 йилнинг апрель-май ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


3. Махфий.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда, Қуролли Кучларнинг чақирилувчилар билан сифатли бутланишини таъминлаш мақсадида, жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини, шунингдек Қуролли Кучларга муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларни қўшинларга тантанали кузатиб қўйишни ташкил этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ.Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов) билан биргаликда чақирув участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг зарур лаборатория текширувлари ўтказилишини, уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан сифатли ва ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин. Чақирилувчиларни тиббий текширишнинг холислиги муқобил тиббий комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этиш орқали таъминлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.А.Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р.Иноятов), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари:

муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни қўшилмаларга ва қисмларга қабул қилишда юксак уюшқоқликни, ҳарбий интизомни, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини, муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий мутахассисликларга ўқитиш жараёнида хавфсизлик чора-тадбирларига риоя этилишини, ҳарбий хизматчиларни миллий-маънавий қадриятлар ва замонавий ҳарбий анъаналар асосида маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни;

янгидан чақирилган шахсий таркиб учун зарур уй-жой-маиший шарт-шароитлар яратилиши ва жиҳозланишини, уларнинг белгиланган талабларга ва таъминот нормаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли моддий таъминланишини;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳалла қўмиталари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаган фуқароларни тантанали кутиб олиш ташкил этилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (О.О.Обидов) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Қуролли Кучлардан бўшатилган фуқароларни уларнинг эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарига ишга қабул қилишда мардлик ва ватанпарварлик тарбиясининг армия мактабини ўтаган, ҳарбий тайёргарлик кўрган ва ҳаётий тажриба орттирган, мамлакатнинг энг фаол ва тайёргарлик кўрган кадрлар захираси ҳисобланган шахслар сифатида бошқа тенг шароитларда (таълим, касб малакаси ва бошқалар) устунлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.С.Ғуломов) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (Б.М.Исмоилов), алоқадор вазирликлар, идоралар билан биргаликда:

муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролардан бўлган шахсларни олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлаш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратсин;

мамлакатнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказишда муддатли ҳарбий хизмат давомида жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юқори кўрсаткичларга эришган ҳамда ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларини олган фуқаролар учун энг юқори тўпланадиган баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзидаги қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ҳисобга олсин.


9. "Ўзтелерадио" компанияси (А.К.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов) ёшларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлашнинг бориши, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг амалга оширилиши, чақирув комиссиялари иши, сафарбарлик чақируви резервида хизматнинг ташкил қилиниши ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда кутиб олиш бўйича тантанали тадбирлар уюштирилиши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 119-модда.






























Время: 0.1757
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск