"Норма маслахатчи" газетаси
"Норма маслахатчи" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 21 (670) 22 май/ Қонунчиликдаги янгиПолный текст документа доступен в платной версии.
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан "Norma" АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
АДВОКАТЛАРГА - ҲАР БИР МУТАХАССИСЛИК
БЎЙИЧА АЛОҲИДА ЛИЦЕНЗИЯЛАР
Президентнинг 12.05.2018 йилдаги "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони имзоланди.
Адвокатлар фаолиятини лицензиялаш
1 июлга мўлжалланган ўзгартиришлар:
1) aдвокатлар ҳар бир мутахассислик (жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва ҳ.к.) бўйича алоҳида лицензия оладилар. Ҳозир "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасида кўрсатилган адвокатлик фаолиятининг барча турларига бир вақтнинг ўзида битта лицензия берилади;
2) aдвокатлик фаолияти турларининг рўйхати ҳам кенгайтирилади. Адвокатлар низоларни судгача ҳал қилиш бўйича чоралар кўришлари, томонларни яраштиришлари ва ҳатто ҳакамлик судьяси сифатида қатнашишлари мумкин;
Шуни қайд этиб ўтамизки, "Медиация тўғрисида"ги қонун (ҳуқуқ соҳасидаги яраштирув таомиллари - таҳр.) ҳали қабул қилинмаган. Аслида у жорий йил январь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланган эди. Мазкур қонун билан адвокатларнинг ушбу соҳадаги иши батафсил тартибга солиниши керак.
"Адвокатура тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ эса адвокат илмий ва педагогик, шунингдек Адвокатлар палатасидаги фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас. Яъни адвокатлар ҳакамлик судьялари ҳам бўла олмас эдилар;
3) Адвокатлик тузилмасида мажбурий стажировка ўташ муддати 6 ойдан 3 ойга қисқартирилади.
Бунда камида 3 йил давлат органлари ёки ташкилотларининг юридик хизматида ёхуд судья, терговчи ёки прокурор бўлиб ишлаган фуқаролар стажировкадан озод этилади.
Эслатиб ўтамиз, "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуннинг 8-1-моддасига мувофиқ камида уч йиллик иш стажига эга бўлган адвокат
...

