язык интерфейса

"Норма маслахатчи" газетаси

"Норма маслахатчи" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 21 (670) 22 май/ Юридик маслаҳатлар

Полный текст документа доступен в платной версии.

КОМПЕНСАЦИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИ


Корхонамизнинг касаба уюшмаси раиси бўшатилган ходим бўлиб, ташкилотимиз билан меҳнат ёки фуқаролик шартномаси тузмаган. Корхона унга:

шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсацияни;

қўшимча тўловлар ва иш ҳақига бошқа устамаларни тўлашга ҳақлими?


М. Сактапова.



- Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация, шунингдек иш ҳақига устамалар ходимларга тўланади. Корхона билан меҳнат муносабатларини ўрнатмаган шахсларга ҳам тўловлар тўланиши мумкин. Бироқ улар компенсация ёки устама деб ҳисобланмайди.

Касаба уюшмалари ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга ошириши мумкин ("Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 1-моддаси).

Юридик шахс ташкил этган касаба уюшмалари ўз штатида ходимларга эга бўлишга ҳақли. Тегишинча, меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, уларга тўловлар (иш ҳақи, устамалар ва ҳ.к.) тўлашлари мумкин. Ходимнинг ўз автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланганлиги учун компенсацияни, агар бу касаба уюшмаси харажатлари сметасида назарда тутилган бўлса, тўлаш мумкин (Тартиб, ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова).

Касаба уюшмаси юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган бўлса, корхона у билан меҳнат муносабатларини ўрнатмаган жисмоний шахсларга пул маблағларини (тегишли солиқ оқибатлари билан) тўлашга ҳақли. Бироқ ушбу тўловлар шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация ёки иш ҳақига устама деб ҳисобланмайди.


Саодат Усмонова,

"Norma" МЧЖ эксперти.


--------------------




ФИЛИАЛНИ ҲАМ ТЕКШИРАДИЛАР


Кичик корхона янги филиал очди. Очилган кундан буён 10 ой ўтди. Очилган санасидан бошлаб ҳали бир йил ўтмаган бўлса, Меҳнат вазирлиги ёки бошқа қандайдир орган корхона филиалида текширув ўтказишга ҳақлими? Корхонанинг ўзида текширув бошланган.


О. Нормуҳамедова,

кадрлар бўйича

инспектор.



- Ҳа, агар филиал уни ташкил этган корхонани текшириш доирасида текширилаётган бўлса, ҳақли.

Филиал юридик шахс ҳисобланмайди. У юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир (ФКнинг 47-моддаси).

Шу тариқа, филиал фаолияти филиални ташкил этган корхонани текшириш доирасида текширилиши керак. Мустақил юридик шахс сифатида фаолият юритадиган, солиқ органларида ҳисобга қўйилган, мустақил балансга ва банкларда счётларга эга бўлган филиаллар бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, давлат органлари қуйидаги текширув турларини амалга оширадилар:

...