язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2004 й. 113-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2004 й.

N 113



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва республиканинг сафарбарлик тайёргарлигини янада такомиллаштириш, стратегик ва сафарбарлик аҳамиятига эга бўлган захиралар шаклланиши жараёнларининг давлат бошқарувини мақбуллаштириш юзасидан ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ("Ўздавзахира" қўмитаси) этиб қайта ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда давлат стратегик захирасида моддий бойликлар тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилишининг йиллик ҳажмларини аниқлаш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

"Ўздавзахира" қўмитаси раисига бир нафар ўринбосарга ва етти кишидан иборат таркибда ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин;

"Ўздавзахира" қўмитаси раисига марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг чекланган белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Ўздавзахира" қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

"Ўздавзахира" қўмитаси ва унга қарашли ташкилотлар ихтиёрида мавжуд асосий воситалар, шу жумладан улар эгаллаб турган ер участкалари билан биргаликда бинолар ва иншоотлар сақлаб қолинсин.


5. Белгилансинки, "Ўздавзахира" қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублилигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси ("Ўздаврезерв")ни ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 4 февралдаги 43-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-илова ва 4а (махфий) иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 мартдаги

113-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарорининг 1 ва 5-бандларидаги "Ўздаврезерв" сўзи "Ўздавзахира" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2004 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида" 2003 йил 11 ноябрдаги 500-сон қарорига 3-иловадаги "Ўздаврезерв" сўзи "Ўздавзахира" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 118-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 26-модда.