ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 327-сон Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 327



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила

институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2004 йил 29 июндаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 йил, 26-сон, 299-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

327-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига иловада:


а) "Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар фуқаролар йиғинлари" бўлимидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари" бўлимидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) "Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати" бўлимига қуйидаги мазмундаги 8-банд қўшилсин:

"8. Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 июндаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 273-модда):


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, тегишли вазирликлар ва идоралар "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўз тизимларида мониторинг ўрнатсинлар, уларнинг ижросини ярим йил ва йил якунлари бўйича мажлисларда муҳокама қилиб борсинлар";


б) 3-иловада:


6, 7, 9-11 ва 19-бандларнинг "Масъуллар" устунидаги "ЎМКҲТМ" ва "Оила" илмий-амалий маркази" сўзлари тегишлича "Касб-ҳунар таълими маркази" ва "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-15, 17, 18, 21, 22 ва 24-бандларнинг "Масъуллар" устунидаги "ЎМКҲТМ" қисқартмаси "Касб-ҳунар таълими маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банднинг "Масъуллар" устунидаги "Республика "Оила" илмий-амалий маркази", "ЎМКҲТМ" ва "Камолот" ЁИҲ" сўзлари тегишлича "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази", "Касб-ҳунар таълими маркази" ва "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддан "фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 28-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 6-банднинг еттинчи хатбошисидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошисидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда) 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Республика "Оила" илмий-амалий марказига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказига" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 февралдаги 30-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 53-модда) 2-банди биринчи хатбошисидаги "маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларини ва" сўзлари "туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-1-бандни иккинчи хатбошисидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури 9-бандининг "Тадбирлар номи" устунидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 48-сон, 1182-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 1-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 65-бандидан "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисига" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 май










































Время: 0.1824
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск