Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2018 й. 378-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 майдаги

378-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш

давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг

махсус ҳисобварағи маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб аталади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Махсус ҳисобварақ маблағларидан устувор равишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида шакллантирилган тузилган битимларнинг ягона реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида фойдаланилади.

Махсус ҳисобварақмаблағларидан зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида шакллантирилган тузилган битимларнинг ягона реестрига киритилмаган тадбиркорлик субъектларининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ҳам фойдаланилиши мумкин.


2-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ижро этувчи дирекцияси ҳамда тижорат банклари ўртасида 3 йиллик имтиёзли давр билан камида 15 йил муддатга фоизсиз маблағ ажратиш тўғрисида бош келишув имзоланади. 2020 йил 1 январдан бошлаб пул маблағларни тақдим этиш ва тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратишнинг янги тартиби белгиланади.

4. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкига маблағ ажратиш бўйича бош келишувда банк ушбу маблағлардан тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида кредит бериш учун фойдаланиши қатъий белгиланади.


5. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига кредит учун ажратиладиган маблағлар кредит ажратиш муддатига қараб, тегишли баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.


6. Тижорат банклари кредит ажратиш бўйича буюртмаларни бош келишувга асосан Жамғармага тақдим этади.


7. Жамғарма тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртмаларга асосан 3 банк иш кунида кредит ажратиш учун ушбу маблағларни тижорат банкларининг тегишли баланс ҳисобварағига ўтказиб беради.


8. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


9. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 2019 йил 31 декабргача 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга йиллик 1 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлашнинг янги тартиби жорий этилади.

10. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.


11. Тижорат банклари махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан белгиланган тартибда Жамғармага ҳисобот топширади.



3-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ МАБЛАҒЛАРИНИ

ҚАЙТАРИШ


12. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши тижорат банклари томонидан Жамғарма билан биргаликда доимий равишда мониторинг қилиб борилади.


13. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақдан жалб этилган маблағларни қайтариш, тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган график асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда жалб этилган маблағлар тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.



4-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ

МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


14. Махсус ҳисобварақ маблағларини бошқариш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Жамғарма ижро этувчи дирекцияси:

махсус ҳисобварақ тушуми ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;

махсус ҳисобварақ маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган харажатларни амалга оширади, махсус ҳисобварақ бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ҳисобварақ маблағларининг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 422-модда










































Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск